Жиззах вилоятида Gentra автомобили ҳайдовчиси давлат рақамини ўзгартириб, «509», «559», «505» қилиб бошқариб юргани аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи автомобилида 130—140 километр/соат тезликда ҳаракатланган. Жарима эса бошқа фуқаронинг манзилига борган.
«Барча жарималарни ўзим тўлайман. Хато қилдим, бу ишни такрорламайман. Бошқаларга ҳам тавсия қилмайман», — дейди ҳайдовчи.
Ҳозирда тегишли чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)