• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саида Мирзиёева ғояси билан яратилган «Лазги» балет спектаклидан репортаж (фото ва видео)

    Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан саҳналаштирилган «Лазги —  муҳаббат ва қалб рақси» балет спектакли 15—16 март кунлари томошабинларга тақдим этилди.

    «Дарё» мухбирининг хабар беришича, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида намойиш этилган спектакль немис балетмейстери Раймондо Ребек томонидан саҳналаштирилган.

    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Стратегик бошқарма бошлиғи Элмурод Нажимовнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳани яратиш жараёни 2019 йилда бошланган бўлиб, икки йил давомида ишлар олиб борилган.

    «Германиялик хореограф Раймондо Ребек ўз жамоаси билан Ўзбекистонга бир неча маротаба ташриф буюриб, «Лазги» тарихини ўрганди, лойиҳа устида жиддий ишлади. Лойиҳага таниқли ўзбек балетмейстери, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубова ҳам маслаҳатчи сифатида жалб этилди.

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Стратегик бошқарма бошлиғи Элмурод Нажимов

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Стратегик бошқарма бошлиғи Элмурод Нажимов
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Ушбу лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, уни бир қанча давлат ижодкорлари ҳамкорликда яратди. Масалан, Германиядан хореограф, Япониядан стенограф, Англиядан овоз ва ёруғлик ускуналари олиб келинди, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри балет труппаси ва раққосалари роллар ижро этди.

    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати

    2021 йилнинг сентябрь ойида шу театрда ушбу миллий балет постановкасининг премьераси бўлиб ўтди. Шундан сўнг ноябрда Дубай шаҳрида ўтказилган «Экспо—2020» бутунжаҳон кўргазмаси доирасида Dubai Opera саҳнасида халқаро премьера қилинди. «Лазги — муҳаббат ва қалб рақси» Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати вакиллари томонидан илиқ кутиб олинди. Ушбу постановкада миллий ва замонавий санъатимиз уйғунлашгани боис ҳам томошабинларга манзур бўлгани шубҳасиз», — дейди жамғарма расмийси.

    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати

    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубованинг фикрича, мазкур балет томошаси мамлакат анъаналарини жаҳон маданий ареналарида ёйишга хизмат қилади.

    «Ўзбек санъати жуда ҳам ранг-баранг. Юртимиз мақомлари, бахшилари, миллий рақслари билан аллақачон дунёга танилган. Ҳозир ёшим 75 да, 61 йилдан буён санъат оламидаман. Лазги рақси уч минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, 2019 йилда ЮНЕСКО инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритган. Ўзбек миллатининг биринчи балети «Лазги» орқали яратилганидан ва мазкур лойиҳада қатнашганимдан чексиз хурсандман.

    Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубова

    Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубова
    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Ушбу лойиҳа ташкилотчилари бўлган Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раҳбариятига, Саидахонга санъаткорлар номидан раҳмат айтаман», — дейди Гавҳар Матёқубова.

    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати

    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати

    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати

    Спектакльдан сўнг ғоя муаллифи, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ижодий жамоа билан учрашиб, ажойиб намойиш учун миннатдорлик билдирди.

    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати

    «Миллий балет санъатининг дурдона асари бўлган «Лазги — муҳаббат ва қалб рақси» ўзбек балет санъатининг жаҳон миқёсига чиқишида ишончли қадамидир.

    Мақсадимиз — маҳорат ва истеъдодимиз ила жаҳон балет мактаблари қаторида муносиб ўрин эгаллаш, биз бунга албатта эришамиз. Негаки ватан маданий меросини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатиш истагимиз кучли.

    Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизмати

    Ушбу бетакрор спектаклни саҳналаштириш устида ишлаган бутун жамоага яна бир бор чин қалбдан миннатдорчилик билдираман», — дейди Саида Мирзиёева.

    Лойиҳанинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Миролим Исажонов

    Тасвирчи ва монтажчи: Илҳом Хурсаналиев

    18.03.2022, 20:10   Изоҳ (0)   27723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси бошчилигидаги делегация Лондонда Mitsubishi UFJ, Landesbank Baden-Wuerttemberg, JPMorgan Chase&Co. раҳбарияти билан учрашди

    18.03.2022, 19:30

    Тошкентдаги ТҲАЙ ва Фарғона йўли кўчаларини бирлаштирувчи йўл қисмлари номаълум муддатга ёпилади

    18.03.2022, 19:23

    Наврўз байрами кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    18.03.2022, 18:38

    Наврўз байрами муносабати билан Нурафшон шаҳрига автомобилларнинг кириб-чиқиши чекланади

    18.03.2022, 18:07

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда

    18.03.2022, 17:48

    Марказий банк чораларидан кейин доллар курси тушишни бошлади

    18.03.2022, 17:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.