Ҳиндистонда анъанавий Ҳоли фестивали бўлиб ўтмоқда. Мамлакатда ушбу байрам баҳор даракчиси сифатида ҳар йили нишонланади.
Байрам куни анъанавий равишда оммавий сайиллар ўтказилади, тадбир иштирокчилари табиий масаллиқлардан тайёрланган кукун кўринишидаги ёрқин рангли бўёқларни бир-бирига сепади.
Байрамнинг қувноқ, ранг-баранг бўёқлар ва яхши кайфият остида ўтказилиши бутун дунё сайёҳлари орасида жуда машҳур.
Изоҳ (0)