• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Урушнинг 21-куни: Мариуполда юзлаб одамлар яширинган театр бомбардимон қилинди. Зеленский Ғарбдан қурол сўради, Байден миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беришга қарор қилди (фото ва видео)

    Украинада уруш роппа-роса уч ҳафтадан бери давом этмоқда. 16 март куни Киевда кучайтирилган комендантлик соати амалда бўлди — аҳолига махсус рухсатномаларсиз уйларини тарк этиш тақиқланди. Мариуполда драма театри биноси бутунлай вайрон қилинди. Украина президенти Владимир Зеленский АҚШдан мамлакат осмонини ёпишни ёки ҳаво мудофаасини таъминлашни талаб қилди. Meduza 16 март, урушнинг 21-кунидан асосий маълумотлар ва фотосуратларини жамлади.

    Киевдаги портлашдан кейин кўтарилган тутун. Шаҳар мери Виталий Кличконинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари турар жой биноларини бомбардимон қилишни кучайтирган.

    Киевдаги портлашдан кейин кўтарилган тутун. Шаҳар мери Виталий Кличконинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари турар жой биноларини бомбардимон қилишни кучайтирган.
    Фото: AFP

    Владимир Зеленский Ғарбдан Украина осмонини ёпишни яна сўради. Украина президенти АҚШ Конгресси олдида сўзга чиқиб, яна Ғарбдан Украина осмонини ёпишни ёки мамлакатига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва авиация беришни сўради. «Россия Украина осмонини минглаб одамлар учун ўлим манбаига айлантирди», — деди у америкаликларга 1941 йилда Перл Харбор портлаши ва 2001 йил 11 сентябрь ҳужумларини эслатиб. Зеленский Конгресс аъзоларига Украина шаҳарларининг портлатилиши ва ўққа тутилиши акс этган видеолавҳани кўрсатди. Нутқи якунида эса инглиз тилида АҚШ президенти Жо Байденга мурожаат қилиб, уни «дунёнинг» ва тинч ҳаёт учун интилаётган барчанинг етакчиси бўлишга чақирди.

    Владимир Зеленский АҚШ Конгрессида онлайн форматда нутқ сўзлади.

    Владимир Зеленский АҚШ Конгрессида онлайн форматда нутқ сўзлади.
    Фото: Getty Images

    Кўп ўтмай, Байден Украинага миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакети, жумладан 800 та ҳаво мудофаа тизими, 9000 та танкга қарши қуроллар, 7000 та ўқотар қуроллар ва 20 миллионта ўқ-дорилар берилишини эълон қилди. Байден АҚШнинг Украинани энг янги қуроллари билан таъминлашга тайёрлиги белгиси сифатида дронларнинг етказиб берилишини алоҳида таъкидлади.

    Мариупол ҳукумати юзлаб одамлар яширинган драма театрига Россия бомбалари ташланганини хабар қилди. Маҳаллий ОАВ вайрон бўлган театрнинг фотосуратлари ва видеоларини чоп этди. Уларда бинонинг муҳим қисми қулагани, вайроналар ёнаётганини, бино устида тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Март ойи бошида ушбу драма театри эвакуация учун одамлар йиғиладиган жойлардан бири сифатида эълон қилинганди, аммо яқин вақтгача бу ердан эвакуация деярли амалга оширилмаган. Мариупол шаҳар кенгашининг бугунги ҳисоботига кўра, юзлаб одамлар театр биносидан, жумладан ҳозирда вайроналар остида қолган бомба бошпанасида қўним топган. Сунъий йўлдошдан олинган суратлардан кўриниб турибдики, бино яқинидаги иккита асфальт майдонда «БОЛАЛАР» деб ёзилган.

    Фото: МАХАР

    Украина Ноw телеграм канали театр ичидан олинган видеони эълон қилди: унда чиндан ҳам ҳар бир хонада кўп одамларни кўриш мумкин, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Видео 10 март ёки ундан аввал суратга олинган (ўша куни видеонинг тўлиқ версияси «Азов» YouTube каналида эълон қилинган; видео охирида театрда мингдан ортиқ одам борлиги айтилган) . Украина Ноw телеканали, шунингдек, Мариуполни тарк этган одамнинг гапларидан иқтибос келтирди — у театрда одамлар «ертўлада, залда, саҳнада» жойлашганини айтди ва уларнинг сонини бир ярим минг киши деб баҳолади.

    Театр портлашида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар йўқ – шаҳар маъмурияти «бу даҳшатли ва ғайриинсоний ҳаракат кўламини ҳалигача баҳолаб бўлмайди, чунки шаҳарда турар-жойларни ўққа тутиш давом этмоқда», деди. «Азов»нинг таъкидлашича, россиялик ҳарбийлар театр одамлар билан тўла эканини билади, чунки «бу қочоқларнинг йиғилиши учун расман белгиланган жой эди».

    Россия театрнинг вайрон қилинишида «Азов»ни айблади. «Мавжуд ишончли маълумотларга кўра, миллатчи «Азов» баталони жангарилари ўзлари миналаган театр биносини портлатиб, янги қонли провокацияни амалга оширган», — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида. Вазирлик маълумотларига кўра, мариуполлик қочқинлар «Азов» нацистлари театрда одамларни асирда ушлаб, бинонинг юқори қаватида «ўт очиш нуқталари» ўрнатганини айтишган.

    Шунга ўхшаш хабар россияпараст ОАВларда 16 март куни Донеткс Ахборот вазири ўринбосари Данийл Безсоновнинг таклифига биноан тарқалди.

    Безсонов ўзининг Telegram-каналида ДХРга ўтиб кетгани айтилаётган аноним собиқ «Азов» жангарисига таяниб, «Украина жангариларининг штаб-квартираси Мариупол драма театрининг подвалида жойлашгани, театр зали эса тинч аҳоли билан гавжум экани, уларнинг қочиб кетмаслиги учун ‘Азов’ полкининг 12 нафар жангариси қўриқлашини» айтди. Ижтимоий тармоқлардаги россияпараст аккаунтларда шунга ўхшаш хабарлар аввалги кунларда ҳам тарқатилган; энди Россия ОАВлари улардан Украина «провокацияси»нинг далили сифатида фойдаланмоқда.

    Россия Мудофаа вазирлиги ҳам шу тарзда баёнот бериб, театрнинг портлатилишини Мариуполдаги болалар касалхонасининг вайрон қилинганига қиёслади: «Тинч аҳоли ҳаётига потенциал хавф туғдиришини ва миллатчилар томонидан 9 март куни Мариуполдаги 3-сонли касалхонада амалга оширилган провокацияни ҳисобга олсак, шаҳар марказидаги театр биносини портлатиш нишони сифатида ҳеч қачон кўрмаганмиз». Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Россия «Мариупол шаҳрида қуруқликдаги нишонларга» бирорта авиазарба бермаганини иддао қилди.

    Очиқ манбаларда Россия Мудофаа вазирлигининг баёнотларини шубҳа остига қўядиган маълумотлар мавжуд. Биринчидан, «Азов» томонидан 10 март куни эълон қилинган кадрлар театрдаги одамлар «гаровга олингани» ҳақидаги даъволарни тасдиқламайди: видеодан театрда одамлар бошпана топгани ва у ерда ёрдам берилаётганини кўриш мумкин. Иккинчидан, ижтимоий тармоқларда 16 март куни Мариуполда бошқа портлашлар содир этилгани ҳақида далиллар бор — хусусан, Нептун бассейни вайрон қилинган.

    16 мартга оид бошқа фотосуратлар

    Киевдаги бинога ўт очилгандан сўнг

    Киевдаги бинога ўт очилгандан сўнг
    Фото: Reuters

    Ўққа тутилган бино вайроналари.

    Ўққа тутилган бино вайроналари.
    Фото: Reuters

    Мавзуга доир: Украинада кечаётган урушнинг йигирманчи куни — суратларда

    Ўт ўчирувчилар Харьковдаги омборда ёнғинни ўчирмоқда

    Ўт ўчирувчилар Харьковдаги омборда ёнғинни ўчирмоқда
    Фото: Reuters

    Қутқарувчилар Харьков вилояти ҳокимлиги биносида марҳумнинг жасадини вайроналар остидан олиб чиқмоқда

    Қутқарувчилар Харьков вилояти ҳокимлиги биносида марҳумнинг жасадини вайроналар остидан олиб чиқмоқда
    Фото: Meduza

    Мариупол аҳолиси гуманитар йўлак бўйлаб эвакуация қилинмоқда. Запороженинг чеккасида тўхташ жойи.

    Мариупол аҳолиси гуманитар йўлак бўйлаб эвакуация қилинмоқда. Запороженинг чеккасида тўхташ жойи.
    Фото: AFP

    Польшага жўнаётган оиласини кузатаётган эркак. Винница

    Польшага жўнаётган оиласини кузатаётган эркак. Винница
    Фото: AP Photo

    Кўнгиллилар Одессадаги пляжда қум қопларини тўлдирмоқда. Қоплардан шаҳарда истеҳкомлар яратиш учун фойдаланилади.

    Кўнгиллилар Одессадаги пляжда қум қопларини тўлдирмоқда. Қоплардан шаҳарда истеҳкомлар яратиш учун фойдаланилади.
    Фото: Bloomberg

    Харьковда Украина Миллий гвардияси аскари рус техникасини кўздан кечирмоқда.

    Харьковда Украина Миллий гвардияси аскари рус техникасини кўздан кечирмоқда.
    Фото: AP Photo

    Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

    17.03.2022, 11:06   Изоҳ (0)   53519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Японияда содир бўлган 7,4 балли зилзила оқибатида 90 дан ортиқ одам жабрланди (видео)

    17.03.2022, 09:59

    Байден Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб атади. Песков эса АҚШ президентининг сўзларига «ўринсиз ва кечирилмас нутқ» дея таъриф берди

    17.03.2022, 09:36

    FТ: Россия ва Украина делегациялари 15 банддан иборат тинчлик келишувини ишлаб чиқмоқда ва бу борада сезиларли натижаларга эришилган

    17.03.2022, 08:53

    «Мен бу давлат ривожига ортиқ ҳисса қўшишни истамайман» — Қирғизистонга кўчиб ўтган рус мутахассислари

    17.03.2022, 07:31

    Япониядаги Фукусима соҳилларида зилзиладан кейин цунами хавфи эълон қилинди (видео)

    16.03.2022, 23:41

    Қосим-Жўмарт Тўқаев «суперпрезидентлик» бошқарув шаклидан воз кечиш таклифини билдирди

    16.03.2022, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАТО етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга келишиб олди

    Дунё | 25 июн, 21:10

    Андижонда фуқарога 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:55

    Трамп АҚШнинг Эронга берган зарбаларини Хиросима ва Нагасаки билан таққослади

    Дунё | 25 июн, 20:45

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35

    Отаси томондан Ўзбекистонга олиб келиниб, онаси билан мулоқот қилдирилмаган 3 ёшли қиз Россияга қайтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:25

    Трамп Украинада назорат йўқолганини таъкидлади

    Дунё | 25 июн, 20:15

    Эмомали Раҳмон Тожикистон президентлигига қандай келган?

    Дунё | 25 июн, 20:05

    Тошкентда кўплаб автобус йўналишларининг қатнов йўли вақтинча ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:50

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин

    Дунё | 25 июн, 19:40

    Сенат мухолифат ҳуқуқларини кучайтиришга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.