Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани 17 фоизгача оширгани ҳақида хабар берилган эди. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовни сўзларига кўра, бунинг жорий кредитларга таъсири шартномада белгиланган шартлар асосида бўлади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хусусан, банклар ва мижозлар ўртасида ўзгармас фоиз ставкаларида тузилган шартномаларга асосий ставка ўзгаришлари таъсир этмайди.

«Банклар ва мижозлар ўртасида тузилган ўзгарувчан фоиз ставкали, хусусан, Марказий банк асосий ставкасига боғланган ҳолда тузилган фоиз ставкалари шартномаларга таъсири эса ушбу шартномада келишилган шартлар ёки кредит ажратиш бўйича тегишли низом талабларига мувофиқ бўлади», — деди Мамаризо Нурматов.

Жумладан, олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитини ажратиш тартибига мувофиқ, таълим кредити банклар томонидан кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади. 

Бунда, асосий ставка пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани 3 фоизга ошириб, 17 фоизга кўтаргани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди