• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўз қизини айиқ қафасига отиб юборган онага қандай жазо берилади? Ҳуқуқшунос таҳлили

    Тошкент ҳайвонот боғида 28 январь куни аёл 3 яшар қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборганди. Қизча қаттиқ йиқилиш оқибатида бошидан яраланган, аммо йиртқич оёғи остига тушган қизчага зарар етказмаган. Йиқилиш оқибатида жароҳат олган қизалоқ шифохонада бир муддат даволаниб уйига қайтган. У ҳозирда бувисининг қарамоғида бўлади. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура жиноят иши қўзғатган ва айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев вазиятнинг ҳуқуқий жиҳатларига тўхталиб ўтади.

    Ҳаммаси экспертиза хулосасига боғлиқ

    Ҳайвонот боғида ўз фарзандини айиқ қафасига ташлаб юборган она ҳақида ҳаммамиз эшитдик ва кўрдик. Кузатув камерасига тушиб қолган тасвирни кўриб даҳшатга тушдик. Қайси она ўз фарзандини йиртқич ҳайвонга қарата отиб юборади? Бунинг учун онанинг юраги тошдан эмас, темирдан бўлиши керак-ку!

    Ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам баёнот берди, аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Агар унинг айби тасдиқланадиган бўлса, аёл Жиноят кодексининг 25- ва 97-моддаларига мувофиқ қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш — суиқасд қилишда айбдор деб топилади.

    Фото: ССВ матбуот хизмати

    Фото: ССВ матбуот хизмати

    Жиноят кодексининг 97-моддаси қасддан одам ўлдириш жиноятига оид. Кодекснинг 25-моддасида қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, бу жиноят содир этишга суиқасд ҳисобланади.

    Қарангки, она ўз фарзандини айиқнинг олдига, йиртқич болани тилка-пора қилиши, яъни ўлдириши учун қасддан ташлаб юборади, лекин айиқ боланинг олдига шошиб келган бўлса-да, бир-икки ҳидлаб нари кетади, қизалоққа тегмайди, у омон қолади. Бу ерда одам ўлдириш жинояти ўша онага боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра охирига етмай қолади. Мана шу нарса суиқасд қилиш дейилади.

    Хўш, жиноятга қўл урган онани энди қандай жазо кутмоқда?

    Маълум бўлишича, иш бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган бўлиб чиқди. Ҳозирда бу аёлнинг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланибди. Очиғи, бу вазият онанинг қонун олдидаги жавобгарлик масаласини кескин ўзгартириб юбориши мумкин.

    Жиноят кодексининг 17-моддасига асосан, жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар.

    Фото: ССВ матбуот хизмати

    Фото: ССВ матбуот хизмати

    Мазкур кодекснинг 18-моддаси 2-қисмида «ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни руҳий ҳолати сурункали ёки вақтинча бузилгани, ақли заифлиги ёхуд руҳий ҳолати бошқача тарзда бузилгани сабабли ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди» дейилган. Демак, дастлабки тергов органлари томонидан тайинланган экспертиза ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юбораётган бир вақтда ўша аёлнинг руҳий ҳолати бузилган ва натижада ўз ҳаракатининг аҳамиятини англай олмайдиган ақли норасо ҳолатда бўлган, деган хулоса берса, аёл жиноий жавобгарликка тортилмайди. Қонунчилик талаби шундай.

    Бундайлар жамият учун хавфли-ку, унга умуман бирор-бир чора кўрилмайдими, деган савол ҳам туғилиши табиий. Жиноят кодексининг 18-моддаси 3-қисмида айтиляптики, ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкин.

    Агар аёлнинг жинояти унинг ақли норасолик ҳолатида содир этилган, деб топилса ва агар суд унинг руҳий ҳолати ва содир этган қилмиши жамият учун хавфли, деган хулосага келса (шундай ҳам бўлса керак), бу аёлга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши керак бўлади.

    Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг Жиноят кодекси 93-моддасига асосан қуйидаги турлари мавжуд:

    а) яшаш жойи бўйича руҳий-асаб касалликлари диспансерида (туман (шаҳар) психиатрининг хонасида) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш;

    б) яшаш жойи бўйича умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимида мажбурий даволаниш;

    в) умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида мажбурий даволаниш;

    г) кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш;

    д) жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ҳамда маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва даволаниш.

    Агар экспертиза аёлнинг руҳий ҳолати бузилмаган, у ўз ҳаракатини аҳамиятини англай оладиган даражада бўлган деб топса-чи?

    Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш ҳолатида ҳам Жиноят кодекси97-моддасининг тегишли қисмига мувофиқ жазо қўлланади. Жумладан, 97-модданинг 1-қисмида 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Агар ҳолат 97-модданинг 2-қисми билан квалификация қилинса, 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Лекин ишни кўрадиган суд судланувчининг аҳволини ва алоҳида ҳолатларни инобатга олиб, Жиноят кодексининг 57-моддасига асосланиб, 97-модданинг санкциясида назарда тутилган жазолардан ҳам кўра енгилроқ бўлган бошқа турдаги жазоларни тайинлаши мумкин.

    П.С. Шахсан ўзим ҳам бечора она ўша вақтда атайлабдан бу ишларни қилган, деб ўйламайман. Чунки соғлом фикрли ва ақли расо инсон ўз фарзандига бундай ишни раво кўриши қийин. Нима бўлганда ҳам, барча-барчаси яхшилик билан тугашига умид қиламиз. Ҳеч ким ноҳақ жазоланмасин ва судланмасин.

    Саидали Мухторалиев, ҳуқуқшунос 

    16.03.2022, 19:45   Изоҳ (0)   28987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Энди ҳар ойда туманлардаги солиқ соҳаси вакиллари ОАВ ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани қилиб, оқни оқ, қорани қора дейди» — Шавкат Мирзиёев

    16.03.2022, 19:40

    Ёғингарчилик Пискент ва Юқори Чирчиқ туманларидаги кўприкларга зарар етказди

    16.03.2022, 19:34

    Қашқадарёда 17 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

    16.03.2022, 19:23

    Ўзбекистон ОТМларида контракт тўлаш муддати 1 апрелгача узайтирилди

    16.03.2022, 18:39

    «Январь ойида 25 миллиарддан ортиқ, февралда 30 млрд, март ойининг 16-санасигача эса 15 млрд сўм кэшбэк йиғилди» — Шерзод Кудбиев

    16.03.2022, 18:22

    Фарғонада уйда қулфланиб қолган икки нафар бола қутқарилди

    16.03.2022, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.