Шавкат Мирзиёев 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда солиқ соҳаси вакилларига бир қатор топшириқлар берди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Бизда энг катта муаммо — туманлардаги солиқ соҳаси вакиллари ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани қилиб, уларга тушунтириш бермайди. Шундай бўлгандан кейин одамлар тармоқларда норози бўлиб ёзади. Албатта, шундай бўлади-да улар тушунмагандан кейин. Энди ҳар ойда туманлардаги солиқ соҳаси вакиллари ОАВ ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани қилиб, оқни оқ, қорани қора дейди. Бу борада қарор чиқади, — дейди президент.Шавкат Мирзиёев «барча қилинаётган ишлар инсонлар учун эканини» алоҳида қайд этиб ўтган.
Солиқ органидаги барча даражадаги раҳбарлар тадбиркорлар, одамлар билан тез-тез учрашиб, муаммоларини эшитиши, тушунмовчиликларнинг олдини олиши, ижтимоий тармоқларда, ОАВда керакли ахборотни бериши, ўргатиши ва яқин кўмакчиси бўлиши керак, — дея қўшимча қилган давлат раҳбари.Шунингдек, президент йилига 200 нафар солиқ соҳаси вакиллари Жанубий Корея, Туркия каби мамлакатларда ўқиши кераклиги ҳақида гапирган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)