Туркиядан Тошкентга учган самолёт қуюқ туман сабаб аэропортга қўна олмади, деб хабар беради Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали.
Маълум қилинишича, туман сабабли Истанбулдан учиб келаётган Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт экипажи Тошкент аэропорти ҳудудида об-ҳаво ёмонлашгани — қуюқ туман тушгани боис Бишкекдаги «Манас» аэропортига қўниш бўйича қарор қабул қилган.
Қайд этилишича, ҳудудга қалин туман тушган — кўриш чегараси 100 метргача чекланган.
Эслатиб ўтамиз, январь охирларида Тошкент ва Истанбул ўртасидаги қатор авиапарвозлар кучли қор сабаб бекор қилинган, Истанбулдан Урганчга келаётган рейс ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентга йўналтирилган эди.
Изоҳ (0)