Хорижий мамлакатлар билан туристик оқимни тезкор тиклаш мақсадида Республика комиссияси қарорига кўра, 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонга киришда янги қоидалар жорий этилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган хориж фуқаролари ПЗР-тест натижасисиз Ўзбекистонга кириши мумкин. Бундай сертификат ё паспортга эга бўлмаган тақдирда республикага ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР-тест натижаси ёки чегара утиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши бўйича манфий натижали маълумотномага (электрон QR-кодга) эга бўлиши шарт. Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали икки давлат фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди.
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистонга кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (Э-Visa) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда. Хорижий давлатлардан келаётган сайёҳларга тезкор ва сифатли маълумот алмашинуви бўйича хизмат кўрсатиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлигининг Call-марказини йўлга қўйишга оид топшириқ берилган.
Изоҳ (0)