Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Мудофаа вазирлиги Львов вилоятидаги ҳарбий объектларга зарбаларни амалга ошириш оқибатида камида 180 нафар хорижлик ёлланма аскар ўлдирилгани ва хорижий қуролларнинг катта партияси йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенковнинг сўзларига кўра, 13 март тонгида Россия қўшинлари узоқ масофага мўлжалланган юқори аниқликдаги қурол ёрдамида «Старичи» қишлоғидаги ўқув марказлари ва «Яворовский» ҳарбий полигонига зарба берган.

Россия вазирлигининг таъкидлашича, ушбу ҳарбий объектларда хорижлик ёлланма аскарларни тайёрлаш пункти ва Украинага бошқа мамлакатлардан келган ҳарбий техника ҳамда қуроллар базаси жойлашган.

Россия Мудофаа вазирлиги вакилининг қўшимча қилишича, «Украина ҳудудига келган хорижлик ёлланма аскарларни йўқ қилиш давом эттирилади».

Украина мудофаа вазирининг маслаҳатчиси Маркиян Лубкивский Россия томонининг мазкур баёнотига муносабат билдириб, 180 нафар хорижликнинг ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган. «Бу ҳақиқий Россия пропагандаси», — дейди у CNN’га берган интервьюсида. Унинг таъкидлашича, «Яворовский» полигонида ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар йўқ.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский уруш вақтида 1300 га яқин украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди