13 мартга ўтар кечаси Ироқ шимолидаги Эрбил шаҳрида жойлашган АҚШнинг бош консулхонаси яқинига бир нечта ракета келиб тушди. Ироқ Миллий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, шаҳарда камида учта портлаш овози эшитилган.
Маълум бўлишича, яқин атрофдаги Курдистон 24 телеканали биноси шикастланган, шунингдек, маҳаллий аэропортнинг иши тўхтатилган.
Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Воқеа юзасидан маҳаллий ҳокимият суриштирув ишларини бошлаган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ракеталар Эрон ҳудудидан учирилган бўлиши мумкин.
Воқеа муносабати билан Американинг Бағдоддаги элчихонаси ўз хавфсизлигини кучайтирди ва дипломатик ваколатхона ҳудудини бутунлай ёпиб қўйди.
Изоҳ (0)