• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон ва Тожикистон чегарачиларига қонуний асосларсиз қурол ишлатиш тақиқланди

    Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари ўртасидаги музокаралар натижасида икки давлат ҳарбий хизматчиларига қурол ишлатиш тақиқланди, фақатгина томонларнинг қонун ҳужжатлари талабларида назарда тутилган ҳолларда ўт очиш бундан мустасно. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг ахборот ва коммуникациялар бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «24.kg».

    Фото: Gps.gov.kg

    Фото: Gps.gov.kg

    Музокаралар 12 март куни «Гулистон автомобиль йўли» назорат-ўтказиш пунктида бўлиб ўтди.

    Хабар қилинишича, томонлар чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича турли масалаларни кўриб чиққан, аммо биргаликда қўриқланадиган чегара ҳудудида нохуш ҳодисалар сонининг кўпайишига алоҳида эътибор қаратган. Икки давлат чегара вакиллари чегаранинг мувофиқлаштирилмаган участкалари билан боғлиқ муаммоларни қайд этган.

    Учрашув якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:

    • икки давлатнинг чегарадош ҳудудларида нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишув ҳамда протоколларни амалга ошириш бўйича қатъий чоралар кўриш зарур;
    • икки республиканинг чегара вакиллари ҳарбий хизматчилар ўртасида чегарада кўнгилсиз воқеалар содир бўлган тақдирда провокацияларга берилмаслик, чегарадаги вазиятнинг кескинлашувига ҳисса қўшаётган шахсларнинг бузғунчи ҳаракатларига қатъий чек қўйиш шартлигини таъкидлаган ҳолда тушунтириш ишларини олиб бориши керак;
    • зиддиятли вазиятларни олдиндан кўра билиш ва олдини олиш учун томонларнинг чегара вакиллари доимий равишда мавжуд вазият тўғрисида маълумот алмашиши керак;
    • икки давлат ҳарбий хизматчиларига қурол ишлатиш тақиқланади, ҳар икки томон қонун ҳужжатлари талабларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
    • қирғиз-тожик чегарасидаги барча ҳарбий хизматчилар чегара қўшинларининг ўзини тутиш талабларига қатъий риоя қилиши шарт.
    Қирғизистон ва Тожикистон чегара идоралари раҳбарлари ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга келишиб олди.

    Тожикистон томонининг маълум қилишича, музокаралар 7 соатдан ортиқ давом этган, деб ёзади «РИА Новости». Агентлик суҳбатдошининг айтишича, келишувлар натижаларига кўра, 10 март куни тожик чегарачисининг ўлимига сабаб бўлган қуролли ҳодиса юзасидан ҳар бир давлат алоҳида тергов олиб боради.

    Эслатиб ўтамиз, 10 март куни эрталаб қирғиз-тожик чегарачилари ўртасидаги отишма  содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида Тожикистон томонидан бир нафар чегарачи ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган. Ўша суткада икки давлат чегарачилари ўртасида яна отишма содир бўлгани хабар қилинди.

    Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги бу каби низолар 1990 йиллардан буён кузатилади, икки давлат ўртасида 950 километр чегара ҳудуди белгилаб олинмаган ва унда икки томон келиша олмаётган баҳсли жойлар жуда кўп. Чегарани демаркация ва делимитация қилиш юзасидан музокаралар 2002 йилда бошланган ва шу кунга қадар икки юздан зиёд комиссия йиғилишлари ўтказилиб, ишчи гуруҳлар тузилган. Айни вақтда делимитация ва демаркация қилиш бўйича чегаранинг 550 километрга яқин линияси тартибга солиниши бошланган. Бироқ икки мамлакат ўртасида вақти-вақти билан гоҳ аҳоли, гоҳ чегарачилар ўртасида низолар, отишмалар содир бўлиши тўхтагани йўқ.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Қирғизистон—Тожикистон чегарасидаги вазиятдан хавотирда эканини билдирди
    • Қирғиз-тожик чегарасида навбатдаги низо кузатилди. Асосий маълумотлар
    • Қирғиз-тожик чегарасида мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув юз берди

    13.03.2022, 12:54   Изоҳ (0)   21947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ироқдаги АҚШ консулхонаси яқинида бир нечта ракета портлади (видео)

    13.03.2022, 12:11

    Туркманистонда президентлик сайловлари якунига етди. 97 фоиздан кўпроқ сайловчи овоз бериб бўлган

    12.03.2022, 23:39

    Зеленский уруш вақтида 1300 нафар украиналик ҳарбийларнинг ҳалок бўлганини маълум қилди

    12.03.2022, 23:19

    Путин яна Макрон ва Шольц билан гаплашди. Телефон суҳбати икки соат давом этган

    12.03.2022, 21:31

    Германия йил охиригача Россия нефтидан деярли тўлиқ мустақил бўлишни режалаштирмоқда

    12.03.2022, 20:52

    БМТ Қора ва Азов денгизларида қолиб кетган кемаларини олиб чиқиш учун коридор яратмоқчи

    12.03.2022, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.