• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Собиқ судья жиноий гуруҳ аъзоси сифатида судланмоқда. У аввал пора билан қўлга тушган, Кореяда фирибгарлик қилгани учун қамалган

    «Дарё» нашри уч йил аввал Profelite IMP хусусий бандлик агентлиги томонидан 300 нафар фуқароларни чет элга ишлаш учун юбориши айтиб, амалда ҳеч қаерга юбормагани ва жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштириб юборгани ҳақида материал тайёрлаган эди. Шундан сўнг агентлик директори Иброҳим Жонузоқов ва шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Иброҳим Жонузоқов тергов жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фириб бериб, иссиз йўқолган ва қидирувга берилган. Орадан икки йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, у ҳалигача топилгани йўқ.

    Иброҳим Жонузоқов

    Иброҳим Жонузоқов
    Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

    Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг «Дарё» маълум қилишича, агентликнинг яна бир мансабдори Н.Ж. 2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга экстрадиция қилинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган. Таҳририятга келиб тушган маълумотга кўра, Н.Ж. агентлик директори Иброҳим Жонузоқовнинг отаси. У аввал судья сифатида, кейинроқ бир муддат адвокат сифатида фаолият юритган.

    Департамент томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, Profelite IMP хусусий бандлик агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) банди ва бошқа моддалар билан юритилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

    Жиноят иши ҳужжатларига кўра, 2016—2019 йиллар давомида Иброҳим Жонузоқов, Н.Ж. ва М.Очилов Profelite IMP хусусий бандлик агентлигини ташкил этиб, фуқароларни Польша, Германия ва Корея давлатларига ишга жўнатишлигини ваъда қилган. Жами 300 нафар фуқарони алдаб, жуда кўп миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан эгаллаган. Пулларни нақд пул кўринишида жамият балансига кирим қилмасдан қабул қилиб, шахсий манфаатларига ишлатган.

    Мазкур жиноят иш 2019 йилнинг сентябрь ойида Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Иброҳим Жонузоқовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» (анча миқдорда фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов даврида Иброҳим Жонузоқов ва Н.Ж.га нисбатан сиртдан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирувга берилган.

    Агентлик мансабдорларидан бир М.Очилов 2020 йилнинг сентябрь ойида Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 228-моддаси «а,б» (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш – такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) бандлари билан айбдор деб топилиб, 8 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган. Суд ҳукмига асосан 300 нафар жабрланувчига нисбатан етказилган моддий зарар АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган вақт бўйича сўмга нисбатан қиймати 10 миллиард 5 миллион сўм сифатида қайта ҳисобланиб, ушбу моддий зарар айбдор шахсдан ундириш белгиланган.

    Қидирувда бўлган айбланувчи Н.Ж. 2020 йилда сентябрь ойида Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги аниқланган.

    Айбланувчи Н.Ж. Кореядан келтирилиб, 2021 йилнинг октябрь ойида дастлабки тергов қайта тикланиб, у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари олиб борилган. Н.Ж. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а, в» (жуда кўп миқдорда, хизмат мавқейидан фойдаланиб фирибгарлик) бандлари ва 228-моддаси 2-қисми «а,б» (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш – такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) бандларида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Н.Ж.га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда.

    Ушбу иш бўйича Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг «Дарё» сўровига берган жавобига кўра, судланувчи Н.Ж. ўзининг ҳаракатларини ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаб етиб, хизмат мавқейидан фойдаланиб, уюшган гуруҳ томонидан ва унинг манфаатларини кўзлаб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини такроран қўлга киритишда ифодаланган фирибгарлик, шунингдек, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ҳужжатларни қалбакилаштириш, ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш жиноятларини қуйидаги ҳолатларда содир этиш йўлига кирган.

    «Судланувчи Profelite IMP xусусий бандлик агентлиги масъулияти чекланган жамиятларни ташкил қилган. Ишга жойлашиш бўйича мурожаат қилиб келган фуқароларга Корея, Польша ва бошқа давлатларга ишга юбориш ҳақидаги ваъдалар бериб, хорижий давлат корхоналари билан тузилган Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш ҳақидаги сохта шартномаларни кўрсатиш орқали фуқароларнинг ишончига кирган. Аммо амалда бирор-бир фуқарони ишга жўнатишни мақсад қилмасдан, ҳар бир фуқародан таклиф этилган давлатдаги ишдан келиб чиққан ҳолда 32 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача бўлган миқдорда пул маблағларини агентликнинг банк ҳисоб рақамига кирим қилиш ва кирим қилмаслик йўли билан қўлга киритган.

    Ушбу фуқароларни ҳеч қаерга ишга юбормасдан, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишининг олдини олиш ва вақтни чўзиш учун фуқаролардан ўзлаштирилган пуллар эвазига вужудга келган мажбуриятларни кейинги ташкил этилган хусусий бандлик агентлиги орқали ҳал қилишга ишонтириб келган.

    Жиноят натижасида жами 300 нафар жабрланувчига 974 миллион сўм миқдорида зарар етказилган», — дейилади суд ахборотида.

    Тергов департаментининг қўшимча қилишича, айбланувчи Иброҳим Жонузоқовга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган бўлиб, кенг қамровли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    12.03.2022, 10:29   Изоҳ (0)   33378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина элчихонаси Ўзбекистонда Россия телеканалларини блоклашни сўради

    12.03.2022, 10:08

    Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига фотосаёҳат

    12.03.2022, 09:37

    Қамчиқ довони қор кўчиши хавфи сабаб ёпилди

    12.03.2022, 09:28

    Ичан қалъада ўрта асрлар ижтимоий ҳаётини акс эттирувчи ҳайкаллар ўрнатилди (фото)

    12.03.2022, 09:07

    Самарқандда келишмовчиликни муштлашув орқали ҳал қилишга уринган гуруҳлар қўлга олинди

    12.03.2022, 08:45

    Музлаган кўлдаги пойга, уя қураётган қуш, Нью-Йорк тепасидаги «Бетмэн». 11 март суратлари

    12.03.2022, 00:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.