• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Украина элчихонаси Ўзбекистонда Россия телеканалларини блоклашни сўради

    Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси 1 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мамлакатда Россия телеканаллари эфирини тўхтатишни сўраб, нота юборди. Бу ҳақда элчи Николай Дорошенко «Озодлик» радиосига рус тилида берган видеоинтервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Николай Дорошенко

    Николай Дорошенко
    Фото: «Озодлик»

    Унинг сўзларига кўра, «Украина Европа иккинчи Жаҳон уруши давридан бери кўрмаган тажовузга дуч келди, у ҳаттоки бу даражадан ҳам ошиб кетди».

    «Украина Россия ҳарбий машинасининг деярли барча арсенали зарбасини ўзига олмоқда ва нафақат ўз мамлакатининг, балки бутун қитъанинг хавфсизлигини ҳимоя қилмоқда. Биз нимага нота юбордик? Бу айнан шу билан боғлиқ. Биз Путин ва унинг жиноий буйруқларининг барча ижрочиларини Нюрнберг трибунали кутиши ҳақида гапирмоқдамиз. Биз бу маълумот ҳақида нафақат Украина ёки Европа мамлакатларида, балки Ўзбекистонда ҳам билишларини хоҳлаймиз. Бироқ минг афсуски, Россия телеканаллари умуман бошқа урушни ёки эҳтимол бу урушнинг аслида йўқлигини намойиш этмоқда. Шунинг учун ҳам биз нотани тайёрлашга мажбур бўлдик, мен уни имзоладим, биз 1 мартдаёқ уни юборгандик», — дейди Николай Дорошенко.

    Нотада қайд этилишича, Россия ОАВлари «Россиянинг Украинага қарши урушини тарғиб қилиш, аллақачон, минглаб бегуноҳ фуқаролар жабрланган ва фуқаролик инфратузилмасига улкан миқёсда зарар етказган кенг кўламли Россия қуролли тажовузига қарши курашаётган украин халқига нисбатан миллий нафратни қўзғашга қаратилган мақсадли фаолиятни амалга оширмоқда».

    Фото: Интервьюдан лавҳа / «Озодлик»

    «Россия оммавий ахборот воситалари томонидан олиб борилаётган ахборот уруши ҳарбий кампаниянинг ажралмас қисми ҳисобланади ва жаҳон ҳамжамиятини дезинформациялашга қаратилган», — дейилади нотада.

    Элчихона маълумотига кўра, дунёнинг кўплаб давлатлари аллақачон Россиянинг «пропагандачи» телеканаллари эфирини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган.

    «Европа Иттифоқи давлатлари томонидан урушни бошлаган ва халқлар ўртасида нафратни уруғлантираётган Кремль «пропагандачилари»га қарши санкцияларни қўллаш бўйича қарор қабул қилинди. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Украина томони Ўзбекистон раҳбарияти ва ваколатли ҳокимият органларидан Россия телеканалларини Ўзбекистонда эфирга узатилиши ва кабел тармоғи орқали намойиш этилишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишни сўрайди», — дея қайд этилган мактубда.

    Николай Дорошенко Ўзбекистон томони ҳозирга мурожаатга жавоб бермаганини маълум қилган.

    Элчи, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати вафот этганлар муносабати украин халқига таъзия изҳор этиш мақсадида расмий мурожаат билан чиқмаганини таъкидлаган. Шунга қарамасдан, унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг кўплаб фуқаролари ижтимоий тармоқлар ва телефон орқали элчихонага қўллаб-қувватлашини айтган.

    «Жамиятнинг муносабат билдираётгани ва Украинада нима содир бўлаётганини тушунишининг ўзи қайсидир маънода жавоб ҳисобланади. Мени буни қадрлайман. Элчихонанинг веб-сайти ва менинг саҳифамда ҳозир ўз шаҳрини тарк этаётган, жабрланган болалар ва одамларга инсонпарварлик ёрдамини жўнатиш учун пул йиғиш мақсадида ҳисоб рақамни эълон қилишди. Мен сизга айтишим мумкинки, 9000 сўмдан 23, 30 ва 50 минг сўмгача ўтказмалар келмоқда. Буни эҳтимол, украин халқи ёрдамга муҳтож эканлигини тушунадиган бадавлат бўлмаган одамлар юбораётганини англаётган бўлсангиз керак. Мен бу одамлардан жуда миннатдорман», — деди дипломат.

    Николай Дорошенко 1966 йилда Тошкентда содир бўлган вайронкор зилзиладан сўнг, Украинадан 30 мингдан ортиқ қурувчи келиб, шаҳарни қайта тиклашда иштирок этганини эслатиб ўтган. Чилонзор туманидаги уйларда «Ўзбек халқига — Украинадан» деган ёзувларни кўриш мумкин.

    Шу билан бирга, элчи ҳозирги вақтда Ўзбекистон «бефарқ қолмаётганини» таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати Украинага дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларидан иборат 28 тонналик инсонпарварлик ёрдамини юборган. У, шунингдек, ўзбекистонлик волонтёрлар ҳам ёрдам тўплаётганини қўшимча қилган.

    Ўзбекистон ҳукумати Украинага гуманитар ёрдам юборилиши ҳақида хабар бермаган. 9 март куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен «Украина ва Афғонистон халқига кўрсатаётган гуманитар ёрдами» учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирганди.

    Қайси давлатлар Россия телеканаллари эфирини тўхтатди?

    Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари оқибатида бир қатор давлатлар Россия телеканаллари эфирини тўхтатди ва Россия ОАВларини блоклашни бошлади. Хусусан, RT (Russia Today) канали намойишини Польша, Финляндия ва Австралия тақиқлади. Латвияда эса бир қанча Россия телеканаллари трансляцияси тўхтатилди. Молдова Sputnik ахборот агентлиги сайтини блоклади.

    YouTube эса Украина томони мурожаатига кўра, Украинада «Первий канал», «Звезда», ТНТ ва бошқа телеканаллар намойишини блоклади. Бундан ташқари, Европада RT ва Sputnik саҳифалари ҳам блоклаб қўйилди.

    Литвада 25 февраль куни «НТВ Мир», «РTР Планета», «Россия 24», шунингдек, «Беларусь 24» телеканалларини 5 йил муддатга, «РБК» ва ТVCI эфирини эса 3 йил муддатга тақиқлаш бўйича қарор қабул қилинди.

    Ушбу санадан Эстонияда ҳам Россиянинг бешта телеканали: «РTР Планета», «НТВ Мир», «НТВ Мир Балтия», «Россия 24» ва ТVCI, шунингдек, «Беларусь 24»ни ретрансляциясига қўйилган тақиқ кучга кирди.

    Италиянинг эфирга узатувчи Sky Italia компанияси (эгаси News Cоrp.) «Россия 24», «РTР Планета», «Первий канал» ва RT’ни автоматик эфир сеткасидан чиқариб юборди.

    Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти ҳудудий телекоммуникация компанияси ҳисобланмиш «Ремстройсервис» Россия федерал телеканаллари эфирини ўчириб қўйди.

    Мавзуга доир: 

    • YouTube Россияда монетизацияни вақтинча тўхтатди
    • Россияда Facebook, Twitter, BBC ва қатор ОАВлар қисман блокланди. «Роскомнадзор» буни Украинадаги ҳарбий операция тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқалаётгани билан изоҳлади

    12.03.2022, 10:08   Изоҳ (0)   46168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига фотосаёҳат

    12.03.2022, 09:37

    Қамчиқ довони қор кўчиши хавфи сабаб ёпилди

    12.03.2022, 09:28

    Ичан қалъада ўрта асрлар ижтимоий ҳаётини акс эттирувчи ҳайкаллар ўрнатилди (фото)

    12.03.2022, 09:07

    Самарқандда келишмовчиликни муштлашув орқали ҳал қилишга уринган гуруҳлар қўлга олинди

    12.03.2022, 08:45

    Музлаган кўлдаги пойга, уя қураётган қуш, Нью-Йорк тепасидаги «Бетмэн». 11 март суратлари

    12.03.2022, 00:39

    Андижонда боғча мудирасини қўрқитиб, ундан 350 доллар олган блогер қўлга олинди

    11.03.2022, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.