• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ақл билан ишланса, пахтани манфаатли экинга айлантирса бўларкан. Мажбурламасдан эгасига топширилса, фойда қилса бўларкан» — Хайрулла Нуриддинов ўзбек пахтаси қора рўйхатдан чиқарилгани ҳақида

    Журналист Хайрулла Нуриддинов «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган «Менимча» кўрсатувида 10 март куни Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган глобал бойкотни бекор қилгани ҳақида фикр билдирди.

    Унинг айтишича, Ўзбекистон ботирлик йўлини танлаганидан буён, яъни елкамизга юк, бошимизга бало бўладиган муаммоларни ҳал қилиш сиёсатини бошлаганидан буён бу масалада анча-мунча натижага эга бўлинди.

    Бу энди, менимча эмас, балки кўпчилик, айниқса, чет элдаги кўпчилик шундай тўхтамга келмоқда. Биттагина мисол, шу тугаётган ҳафтада юз берган тарихий воқеа: Cotton Campaign коалицияси бундан 12 йил олдин бизнинг пахтамизга дунё бўйича бойкот эълон қилган эди, тугаётган ҳафтада ана шу 12 йиллик бойкот бекор қилинди! Чунки Ўзбекистонда болалар меҳнатидан, одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқишдан мутлақо воз кечилганини дунё тан олди.

    Бойкот нима дегани? Бу бизнинг не-не азоб билан етиштирган пахтамизни дунёда бўйича сотилишини чеклаб қўйиш. Ўзбекистонда пахта ҳосилини йиғишда мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, талабалар, тиббиётчилар, умуман  бюджет ташкилотлари ходимларининг меҳнатидан фойдаланилганлиги учун,  2010 йилда ана шу бойкот эълон қилинди. Бу бойкотга дунёнинг энг етакчи ишлаб чиқарувчилари, Amazon, Calvin Klein, Adidas каби жаҳонга машҳур 300 дан зиёд гигант компаниялари қўшилган эди ва бизнинг пахтамизни сотиб олишдан воз кечган эди. Шундан буён пахтамиз фақат Осиё қитъасининг саноқли компанияларига сотилаётган эди, дунё пахтамизнинг нархини ерга ураётган эди. Ўзбек пахтаси ташқи бозорда арзимаган пулга сотиларди-ю, кейин ана шу пахтадан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот фалон пуллик импорт мол бўлиб яна ўзимизга қайтиб келарди.

    12 йилдан буён бизнинг оппоқ пахтамиз қора дафтарга киритилган эди, дунё томонидан. Не-не машаққат билан, ёзнинг саратонида ҳам, қишнинг қаҳратонида ҳам даладан чиқмасдан, эгилиб-букилиб пахта етиштирган халқимизнинг юзи шувут эди гўё, дунё қошида. Этигинг оёғингни сиқиб турса, дунёнинг кенглигидан не фойда, деган халқимиз. Пахта масаласидаги бойкот иқтисодиётимизнинг қон томирларидан бирини сиқиб қўйган эди. Ана шу 12 йил давомида елкамизни юк бўлиб босиб ётган масала тугаётган ҳафтада ҳал бўлди. Cotton Campaign коалицияси ўзбек пахтасига қўйган тақиқни олиб ташлади.

    Cotton Campaign коалицияси – бу шунчаки ташкилот эмас, ёки қайсидир битта мамлакатга тобе бўлган тузилма эмас. У инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи юзлаб ташкилотлар, юзлаб мустақил касаба уюшмалари, юзлаб компаниялар ва молиявий тузилмалар, юзлаб олимлар ва арбобларни бирлаштирган бир иттифоқ. Коалиция. Унинг ичида ўтирганларнинг ҳаммасини битта тўхтамга келтириш, ҳаммасининг гапи битта жойдан чиқишига эришиш – кечирасиз-у, ўлимдан қийин масала. Ўзбекистон шунинг уддасидан чиқди. Чунки мамлакат етакчиси муаммонинг кўзига тиқ боқди ва муаммони ҳал қилишда ўзининг сиёсий кучини, азм-у шижоатини намоён қилди. Бизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат мавжудлигини тан олди ва буларни йўқотаман, деб аҳд қилди. Аҳдининг устидан чиқди. Ўтган йилги пахта мавсумида биттаям бола, биттаям «ҳашарчи» далага чиққани йўқ. Дунё шуни кўрди, билди. Ва бояги бойкотни тўхтатди. Бу биз учун катта ютуқ. Айниқса, дунёдаги бугунги вазиятда бу биз учун Худонинг меҳрибончилиги, менимча.

    Яна айтаман, бу ютуқ ўз-ўзидан келиб қолгани йўқ. Шавкат Мирзиёев болаларнинг ва бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий меҳнатига чек қўйиш ҳақида илк марта гапирганида анча-мунча одам «энди нима бўлади?» деб бошини қашлаб қолганди. Бу чинданам жуда кучли ва жуда қатъий сиёсий қадам эди, шундан кейин битта мавсумнинг ўзида далага олти миллион теримчи чиқмаганди.

    Мана, ақл билан ишланса, пахтани манфаатли экинга айлантирса бўларкан. Мажбурламасдан эгасига топширилса, фойда қилса бўларкан. Мана тўртинчи йил бошланди, манфаатдор жойда пахта экиляпти, қўшимча қиймат пайдо қилиняпти, кластер тизимига ўтиляпти. Мажбурий меҳнатга ҳожат қолмаяпти. Ва натижа – дунёда ўзбек пахтасининг номи оқланди.

    Хайрулла Нуриддинов

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 10 март куни Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган глобал бойкотни бекор қилди.

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон пахтасига қўйилган бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлашини маълум қилди.

    Президент Шавкат Мирзиёев Cotton Campaign Ўзбекистонни қора рўйхатидан чиқаргани ҳам жуда катта имконият эканлигини» таъкидлаган эди. «Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хом ашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 миллиард долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади», — деган эди давлат раҳбари.

    12.03.2022, 21:03   Изоҳ (0)   17099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов бошчилигида шаҳар, туман ҳокимлари ва тадбиркорлардан иборат делегация Наманганга келди

    12.03.2022, 19:22

    Бўстонлиқда фуқарога қурол ўқталган ҳайдовчи ЙПХ инспектори томонидан ушланди

    12.03.2022, 18:33

    Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

    12.03.2022, 18:11

    Facebook’да ўзини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими сифатида таништириб, фуқарони 11 минг долларга чув туширган шахс 5 ярим йилга қамалди

    12.03.2022, 17:57

    Фарғонада 100 минг сўмлик қалбаки купюрага дорихонадан дори сотиб олган аёл ушланди

    12.03.2022, 16:56

    Қамчиқ довони вақтинча ёпилгани сабаб махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди

    12.03.2022, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.