Қамчиқ довони вақтинча ёпилгани муносабати билан йўлда бўлиб турган йўловчиларга давлат томонидан махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, поезд бепул хизмат кўрсатади.
Ушбу поезд:- Соат 15:30 Оҳангарон шаҳридаги темир йўл вокзалида;
- Соат 16:00 да Ангрен шаҳридаги темир йўл вокзалида тўхтайди.
Қамчиқ довонидаги ҳолат
12 март куни эрталаб Қамчиқ довони қор кўчиши хавфи сабаб ёпилгани эълон қилинди. Кейинроқ Қамчиқ довонида икки туннел орасидаги автомобиль йўлининг ости ўпирилиб тушгани маълум бўлди. Қамчиқ довонидаги ҳолат юзасидан штаб тузилди. Ҳайдовчи ва йўловчилар яқин атрофдаги умумий овқатланиш шохобчаларига жойлаштирилди.Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча маълумот бериб, Тошкент–Водий автомобиль йўлининг 6 та жойида тош-тупроқ массаси ўпирилиши содир бўлгани маълум қилди.
Изоҳ (0)