• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари Эроннинг ташкилотга кириш тартибини келишиб олди

    Тошкент шаҳрида 11 март куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва Эрон Ислом Республикаси ваколатли вакилларининг маслаҳатлашувлари якунлари бўйича протоколни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

    Қайд этилишича, ҳужжатда Эрон томонининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси маъқулланган. Тадбирда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов, ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи тузилмалари раҳбарлари, аъзо давлатларнинг миллий координаторлари, шунингдек, Хитой ва Эроннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этган.

    Ҳужжат Эрон томони аъзо бўлганидан кейин ШҲТ Хартияси, халқаро шартномалар ва Ташкилот доирасида қабул қилинган ҳужжатларнинг мақсад ва тамойилларига риоя қилиш, аъзо давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ШҲТнинг халқаро ва минтақавий масалалардаги нуфузини оширишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигидан далолат беради.

    Мазкур жараённинг навбатдаги босқичи жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида Мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолаш ва ушбу мажбуриятларни бажариш бўлади. Шундан сўнг ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Эронга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш масаласини кўриб чиқади.

    Владимир Норов ўз нутқида Эрон 2005 йилдан буён кузатувчи давлат сифатида ШҲТ фаолиятида иштирок этиб келаётганига эътибор қаратган. Мамлакат минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича асосий органлар йиғилишларида ва маслаҳатлашувларда мунтазам иштирок этади. Хусусан, Эроннинг ваколатли тузилмалари ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси билан амалий алоқаларни ўрнатган.

    «Эрон каби давлатнинг ШҲТга кириши ташкилотнинг ‘географик масъулият’ ҳудудини кенгайтиради, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун янги истиқболларни очади. Ташкилотимиз Евросиё маконида кенг трансконтинентал ҳамкорлик сари ишонч билан бормоқда. Бу, шубҳасиз, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларга янгича қараш имконини беради», — дейди ташқи ишлар вазири ўринбосари.

    Маросимда видеоконференцалоқа шаклида иштирок этган ШҲТ бош котиби Чжан Минг ушбу тадбирни ташкил этгани учун ШҲТга раислик қилаётган Ўзбекистон томонига, Эронни ШҲТга аъзоликка қабул қилишга қаратилган келишув ҳужжатлари бўйича тизимли мувофиқлаштирилган ишлар учун барча томонларга миннатдорлик билдирган.

    Маслаҳатлашувларда сўзга чиққан делегациялар Ўзбекистон томонининг ШҲТга раислик доирасидаги саъй-ҳаракатларини, жумладан, ташкилотнинг халқаро роли ва нуфузини мустаҳкамлаш йўлидаги ишларини ижобий таъкидлаган.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев ШҲТ мажлисида кибермакондаги таҳдидларга қарши ахборот хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар форумини таъсис этишни илгари сурди
    • ШҲТга 2021—2022 йилларда раислик қилиш расман Ўзбекистонга ўтди

    11.03.2022, 21:46   Изоҳ (0)   14471
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат харидларида энг кўп таниш-билишчилик қилган ҳудудлар маълум қилинди

    11.03.2022, 21:10

    Грузия Ўзбекистонга автомобиллар реэкспортини кескин кўпайтирди

    11.03.2022, 20:57

    Гўшт, пиёз ва шакар нархи кўтарилди: Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи маълум бўлди

    11.03.2022, 20:21

    Хитой биринчи, Россия иккинчи — Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритаётган давлатлар эълон қилинди

    11.03.2022, 20:09

    Қашқадарёда фуқарони ишга олиш учун 400 доллар, тадбиркорга трансформатор ўрнатиб бериш учун 23 млн сўм олган электр тармоқлари корхонаси раҳбари 2 йилга қамалди

    11.03.2022, 19:39

    «Ўзбекнефтгаз»: Инвестицион лойиҳа доирасида йил якунига қадар 1,095 млрд куб метр табиий газ қазиб олиш режалаштирилмоқда

    11.03.2022, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.