Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётига 50 дан ортиқ давлат инвестиция киритмоқда. Бу ҳақда Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори ўринбосари Алексей Сим маълум қилди.
Хитой 2,2 млрд долларлик инвестиция билан Ўзбекистондаги энг йирик инвестор давлат бўлиб турибди.
Бундан ташқари, Россия — 2,1 млрд доллар, Туркия (1,18 млрд доллар), Германия (800,7 млн доллар), Жанубий Корея (137,4 млн доллар) каби давлатлар Ўзбекистонга инвестиция киритган.
Хитой ва Россия — Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари
2021 йилда Россия Хитойни ортда қолдириб Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкорига айланган эди.
Россия билан ташқи савдо айланмаси ўтган йилда 7,5 млрд долларни, Хитой билан эса 7,4 млрд долларни ташкил қилган.
Россия Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони бўйича ҳам етакчилик қилмоқда — 2 309 корхона. Иккинчи ўринда Хитой (1 927), учинчида — Туркия (1 882).
Изоҳ (0)