Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШда февраль ойи якунларига кўра, йиллик инфляция 7,9 фоизга чиқди ва январь билан таққослаганда 0,2 фоизга тезлашди. Бу 1982 йилдан бери истеъмолчилар нархлари индексининг энг юқори кўрсаткичи. Бу ҳақда АҚШ Меҳнат вазирлиги маълумот берган.

Мамлакатда Украиндаги ҳарбий низо туфайли истеъмол товарлари учун нархлар ёқилғи қиймати ва бошқа хом ашё нархларининг ўсиши фонида кўтарилиб бормоқда ва иқтисодчилар март ойи якунларига кўра, инфляция янада кучайишини прогноз қилган. Масалан, Америка автомобиль ассоциацияси мамлакатда бензин нархи ёқилғининг бир галлони учун 4,31 долларга етганини маълум қилган. Бир ой аввал бензиннинг галлони 3,47 доллар эди.

«Жорий ойда инфляцияга катта сабаб газ ва энергия ташувчиларининг нархи ошиши билан боғлиқ, бозорлар Путиннинг тажовузкор ҳаракатлари туфайли кескин ўзгарган», — деган АҚШ президенти Жо Байден.

Reuters агентлигининг таҳлилчилар маълумотига таяниб ёзишича, АҚШ федерал захира тизими келаси ҳафтада асосий ставкани оширади ва у йил охиригача камида яна етти марта ўзгаради.

Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

Изоҳ
Асосий янгиликлар