• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Украина бўлмаса, Россия, Хитой, Ҳиндистон ёки бошқа давлатлар ҳам бор». Ўзбекистондаги дорилар савдосини қандай ўзгаришлар кутаётгани ҳақида мутахассис фикри

    Россиянинг Украинага қарши операциялари оқибатида бутун дунё иқтисодиёти маълум даражада зарар кўра бошлади. Россияга бир нечта давлатлар санкция қўллаётганидан ҳам хабарингиз бор.

    Европа давлатлари ўзининг таниқли компанияларининг Россиядаги фаолиятини тўхтатиб қўйиш билангина чекланмади, балки, осмон ҳудудини ҳам ёпиб, барча рейсларини бекор қилди.

    Ўзбекистон ҳам дипломатик жиҳатдан нейтрал позицияни эгаллаган бўлса-да, музокаралардан тўхтамаётган икки давлат билан ҳамкорликда иш юритувчи бир нечта соҳалар салбий таъсир кўриши табиий.

    Масалан, Ўзбекистондаги дори-дармон савдосини олайлик. Одамзод мавжуд экан, унинг озиқ-овқат ва дори-дармонга эҳтиёжи ҳеч қачон тугамайди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Айниқса, пандемия даврида кўпчиликнинг иммун тизими пасайиб, енгил касалликлар билан курашиши ҳам қийинлашган. Бундай вазиятда, албатта, шифокор кўриги ва кўп ҳолларда унинг кўрсатмаси асосида дори воситалари билан шифо топилади.

    Дарё сўровига асосан, Статистика қўмитаси берган маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга 63 та давлатдан қиймати қарийб 1,6 миллиард долларга тенг бўлган фармацевтик маҳсулотлар импорт қилинган.

    Бу 2020 йилга нисбатан 437 миллион долларга ошганини билдиради. Шундан Украинадан келадиган дориларнинг улуши – 86 миллион доллар, Россиядан эса 145 миллион долларни ташкил этган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Олти йилдан буён фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган «Alichang-International» МЧЖ компаниясининг дори-дармонларни харид қилиш бўлими ходими Аҳрор Дадахонов «Дарё»га берган маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган дорилардан кўп фойдаланилади.

    Аҳрорнинг сўзларига кўра, дориларнинг миқдори фоизларда ҳисобланса, тахминан 60 фоиз — Россиядан, 20 фоиз эса Украинадан келтирилади. Шунингдек, Европанинг йирик давлатларига тегишли дорилар ҳам, асосан, Россия орқали олиб кирилади.

    Муҳокамаларга сабаб бўлаётган икки давлатнинг тортишуви оқибатида дориларнинг доимий фойдаланувчисига айланган аҳоли, «энди нима бўлади, нархлари қандай ўзгаради, бизга келмай қўйса-чи?» каби ваҳимали ўйлар остида қолган бўлиши мумкин.

    «Украинадаги мутахассислардан дориларига етишмовчилик эҳтимоли ҳақида сўраганимда, улар Украинада ишлаб чиқарилувчи дори-дармонлар барча етказиб берувчиларда етарли ва хавотирга ўрин йўқлигини билдирганди.

    Ўзбекистонда 140 та етказиб берувчиси бўлса, барчасида захира дори-дармонлар мавжуд ва нарх билан боғлиқ ажиотаж бўлиш эҳтимоли жуда кам» — дея изоҳ берган эди Аҳрор Дадахонов.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Дарё» ўрганишларига кўра, Ўзбекистонда кўп кузатиладиган қон босими кўтарилишига қарши – «Амлонон», юрак оғриганида тил тагига қўйиш одат бўлган – «Валидол» ва вирусга қарши – «Амизон», қолаверса, айнан ҳозир талабгир бўлган қон суюлтирувчи «Фленокс» каби дори воситалари Украинада ишлаб чиқарилади.

    «Агар Украина дори-дармонлари ўзбек бозоридан чиқадиган бўлса, ўрнини Россия, Ҳиндистон, Словения, Грузия ва Хитой эгаллаши мумкин. Одамларимиз ўрганган дориларга келсак, уларнинг Франция, Россия ва Ҳиндистондан келтирилувчи аналоглари ҳамиша мавжуд. Умуман олганда, ҳали бундай оқибатлар бўлиши эҳтимоли сезилаётгани йўқ», — деган.

    Мутахассис маълумот ва нархлар тез суратларда ўзгараётганини айтиб, аввалгиларига қўшимча қилди:

    «Кеча Украинадан ва Россиядан келтирилган товарлар нархи ошмаётгани ҳақида маълумот бергандим. Бугун эса, бошқа давлатлар қатори, Ўзбекистонда ҳам доллар курси ошиб кетгани ҳисобига етказиб берувчилар дориларнинг нархини оширди».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мутахассисга Украинадан етказиб берувчи вакилнинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги валюта курси доим қимматроқ ҳисобланади: агар битта препарат нархи 30 минг сўм бўлса, 33 минг сўмдан сотилади. Курснинг ўсиш ҳисоби бўйича нархлар яхлитланади — доллар 10, 950 сўм бўлаётган бўлса, улар 11, 500 ҳисобида олади.

    Бунинг сабаби олиб келиш, етказиб бериш ва топшириш давомида доллар курси ўзгараверади. Бироқ, нархларни ҳам курсга қараб тез-тез ўзгартириш тўғри бўлмайди. Шунинг ҳисобига мавжуд нарх яхлитланади. Ўзбекистонда доллар курси 10 мартдан 21,41 сўмга ошиб, 10 918,68 сўмни ташкил этиши маълум қилинди. Ва табиийки шу ҳафтадан дорихоналардаги нархлар ҳам сезиларли даражада оша бошлади, дейди Аҳрор Дадахонов.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бугун яна Украинадаги етказиб берувчилардан сўраганимда, максимум 3-4 ойгача етадиган дори захираси мавжудлигини, Украинанинг тақдири номаълумлиги сабаб ёздан кейин дори воситаларини олиб келиш тўхтатилиши эҳтимоли бор эканини маълум қилди, дея қўшимча қилди мутахассис.

    Бироқ биз Украина ва Россия дориларга ўрганганимиз, келажакда бошқа давлатга тегишли дори воситаларига мослашиб кета олишимиз шифокорларга ҳам қисман боғлиқ. Мослашиш деганда бемор организмининг мослашуви эмас, унинг психологик мослашуви назарда тутилмоқда.

    Масалан, Украинада ишлаб чиқарилган «Азимед» дорисини шифокор тавсиясига биноан ичиб юрган бемор дорихонадан янгисини сотиб олмоқчи бўлганида фармацевт унинг бошқа келтирилмаслигини, ўрнига худди шу дорининг Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган альтернативи борлигини айтса, бемор ваҳимага тушиб қолиши мумкин.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    УЛекин унинг таркиби бир хиллиги, таъсири ҳам аввалгидек бўлишини шифокор тушунтириб, ёзиб берганида эса бемор анча хотиржам бўлиб, янги вариантни сотиб олиши ва қабул қилиши енгиллашади.

    Умуман олганда эса ноўрин ваҳималарга берилмаслик, бир дорига боғланиб қолмаслик, касалликка чалингандан кўра профилактик чора-тадбирларни кўриш ва шунчаки ҳушёр бўлиш доимий давр талабидир.

    09.03.2022, 21:05   Изоҳ (0)   30029
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда уч нафар фуқаро банкдан олинган қарийб 800 млн сўм кредитга криптовалюта сотиб олгани аниқланди

    09.03.2022, 20:33

    Шавкат Мирзиёев Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши делегациясини қабул қилди

    09.03.2022, 20:17

    Тошкент ҳокимлиги кўчаларда сув йиғилиб қолишига одамлар томонидан ташлаб кетилган ахлатларни сабаб қилиб кўрсатди

    09.03.2022, 19:52

    Тошкентда автобус уриб юборган 5 ёшли боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

    09.03.2022, 19:31

    «Ўғли отасига ёрдам бермоқчи бўлган ва у ҳам 20 фоиз куйган». Қашқадарёда яшин уриш ҳолати юзасидан қўшимча маълумот берилди

    09.03.2022, 18:49

    Қашқадарёда кучли шамолда том қулаб тушиши оқибатида 3 нафар фуқаро тан жароҳати олди

    09.03.2022, 18:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.