Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Откамар» МФЙда 9 март куни соат 11:45 да ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин ургани хабар қилинганди. Nasafnews ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Воқеа оқибатида бир нафар фуқаро вафот этиб, икки нафар фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилганди.
Қайд этилишича, яшин уриши оқибатида вафот этган эркак 63 ёшда бўлган. Унинг жароҳат олган 37 ёшли ва 42 ёшли ўғиллари айни пайтда шифохонада даволанмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ «Ўзгидромет» Эрондан ва Каспий денгизи ҳудудларидан бир қатор нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига иш ҳафтасининг охиригача республика ҳудудлари бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туришини маълум қилганди. Шунингдек, «Ўзгидромет» Тошкентда яқин 2 соат ичида кучли момақалдироқ кузатилиб, шамол тезлиги кучайишидан огоҳлантирган.
Изоҳ (0)