Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга фуқоролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Шайхонтоҳур тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 2006 йилда қурилган 2 қаватли уй 6 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 0,07 гектар. Бинонинг майдони — 369,49 квадарт метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 2,39 млрд сўм. Аризалар 24 март 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган ҳовли бошланғич баҳосидан икки баробар арзонга сотилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)