Футбол бўйича Италия А Сериясининг 28-турида «Милан» 6 март, якшанба куни «Наполи» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 49-дақиқасида Оливье Жиру томонидан урилган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Ушбу ғалабадан кейин «Милан» очколарини 60 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилди. «Наполи» (57) эса учинчи поғонага тушиб кетди.
А Серия
28-тур баҳси
6 март, якшанба
«Наполи» — «Милан» 0:1
Гол: 0:1 – 49 Жиру.«Наполи»: Оспина, Ди Лоренцо, Кулибали, Рраҳмани, Мариу Руй, Лоботка (Лосано, 82), Зелиньски (Замбо-Ангисса, 82), Фабиан Руис (Мертенс, 76), Инсине (Элмаз, 67), Политано (Унас, 67), Осимҳен.
«Милан»: Меньян, Калабрия (Флоренци, 80), Томори, Калулу, Эрнандес, Кессиэ, Беннасер, Тонали (Крунич, 68), Жиру (Ребич, 68), Рафаэл Леау (Ибраҳимович, 90), Мессиас (Салемакерс, 80).
Огоҳлантиришлар: Кулибали (24), Рраҳмани (37), Жиру (39), Осимҳен (77), Эрнандес (77), Меньян (83), Унас (90), Флоренци (90).
Изоҳ (0)