Тошкент шаҳри Бектемир туманида ноқонуний нарколаборатория ташкил этилгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 27 февраль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан Бектемир туманидаги хонадонлардан бири кўздан кечирилган.
Натижада хонадонда нарколаборатория борлиги, гиёҳванд моддалар тувакка экилиб, ҳар хил қўшиладиган дорилар шланглар орқали юбориб келингани аниқланган.
Лаборатория ўсимликларни парваришлаш ва ўстириш учун барча жиҳозлар билан таъминлангани, махсус қувватлагичлардан фойдаланилгани маълум бўлган. Шунингдек, хонада ҳаво ҳароратини ўлчовчи асбоб, қайд дафтарлари борлиги ҳам аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Тошкент вилоятида хонадонидаги гултувакларда гиёҳвандлик воситаси етиштириб келган фуқаро ушланди
- Тошкент вилоятида 77 кг гиёҳвандлик воситасини картошка кўринишида яширган наркокурьерлар ушланди (видео)
- Тошкентда нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди. Жиноий гуруҳ аъзоларининг уч нафари — талабалар
Изоҳ (0)