• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дорихона ва дўконларда сотилиши мумкин». Иброҳим Абдураҳмонов коронавирусга қарши сигир сути ҳақида

    Ўзбекистонлик олимлар сигир ва эчкиларни вакцина билан эмлаш орқали коронавирусга қарши иммун сутини ишлаб чиққани хабар қилинганди. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов «Дарё» мухбири билан суҳбатда тадқиқот жараёни ва сутнинг коронавирусга таъсири ҳақида маълумот берди.

    — Бундай тажрибани ўтказиш ғояси қаердан пайдо бўлди ва сутнинг коронавирусга қарши қандай хусусиятлари бор?

    — Тадқиқот асосларига тўхталсак, аввал ҳам дунё ҳамжамиятида шундай таклифлар, қарашлар бор эди. Аммо тажриба сифатида буни ҳеч ким амалга оширмаганди. Қорамоллар танасида ҳам коронавирус мавжуд. Улар коронавирусга чалиниб, тузалиб, ўзларида иммунитет ҳосил қилиб юради. Ҳозир хоҳлаган қорамол подасини коронавирусга нисбатан антитанасини текширсангиз, бошланғич босқичда коронавирусга қарши антитанаси бор. Оддий қорамоллар сутида вирусни нейтраллаштирувчи антитаналар мавжуд. Бундан келиб чиқиб, охирги йилларда асосан, Европа олимлари қорамол сутидан профилактика нуқтаи назаридан коронавирусни даволашда фойдаланса бўлади, деган ғояларни эълон қилган. Қорамол сутидан турли аллергик касалликларга даво бўладиган спрейлар яратилган. Энг муҳими, қорамол сутини бузоқлар ичганда, уларнинг ошқозон тизимида сут йўқолиб кетмасдан, қонига сўрилиб ўтган. Бу тадқиқотлар Гарвард университети олимлари томонидан ҳам чоп этилган. Шундан келиб чиқиб, ўзимизнинг оқсилга асосланган, хавфсиз ўзбек-хитой вакцинаси пайдо бўлгач, қорамолда оқсил вакцинасига нисбатан иммун жавоби юқори бўлишини кўрдик. Кейин сигирни вакцинация қилдик. Бундан мақсад одамнинг вакцинаси қорамолда антитана чиқарадими, бузоқлар вакцинация қилинган сигир сутини ичса, уларда антитана ҳосил бўладими, деган саволларга жавоб топиш эди. Дастлабки тажриба битта қорамолда амалга оширилди. У туғган сигир эди. 3 марта вакцинация қилинганидан кейин қорамолда антитаналар пайдо бўлди. Энг қизиқарлиси, уни бузоқ кунига 2 марта эмади. Бузоқнинг қонида ҳам бизнинг вакцинанинг антитаналари пайдо бўлди. Яъни сутдан тўғридан-тўғри ўтишини биз кузатдик. Сўнгра Қорақалпоғистондаги фермалардан бирида 31 та қорамолда ва ўнлаб эчкиларда шундай эксперимент ўтказдик. Улар туғадиган сигирлар эди. Сабаби вакцина қилингач, сигир боласида антитана пайдо бўладими-йўқми, шуни аниқламоқчи эдик. Мана ҳозир дастлабки сигирлар туғди, уларнинг сутини текширганимизда ҳақиқатан ҳам сутда, айниқса, оғиз сутида (3 кунлик) жудаям юқори миқдорда одам коронавирусини нейтралловчи антитаналар борлиги маълум бўлди. Бузоқларни эмизганда уларда бемалол пассив иммунизация пайдо бўлмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Оммавий ахборот воситаларида мазкур сут вакцина сифатида қабул қилиняпти. Аммо бу вакцина эмас ва умуман вакцинацияга алоқаси ҳам йўқ. Пассив иммунизациясини берадиган сутни профилактика нуқтаи назаридан ичилса, коронавирус таъсирини камайтиришга жуда тез ёрдам берадиган восита сифатида қараш керак. Кўпчилик уни ошқозон-ичак тизимида йўқ бўлиб кетади, деб айтади. Бу нотўғри. Гарвард ва Оксфорд университетлари олимлари томонидан ҳам шу масала билан боғлиқ тадқиқотлар қилинган. Биз бу технологияни патентладик. Биринчилардан бўлиб яхши журналларга мақолалар топширганмиз. Мақолаларни кўриб чиқиш жараёни анча чўзилади, дебатларга ҳам сабаб бўлади. Биз уларнинг ҳаммасига жавоб бера оламиз. Илк марта одамга қилинадиган вакцинадан фойдаланган ҳолда илмий тадқиқот натижалари олинди. Ўйлайманки, кейинчалик қўшилган қиймат яратиш масаласида сут маҳсулотларини бемалол пастерланган ҳолатда аҳолимизга татбиқ қилишимиз керак. Ва бундан хавотирга тушмаслик лозим. Қанақадир касалликлар келтириб чиқаради, деган ҳолатлардан йироқмиз. Чунки сигир коронавирусининг антитаналари биз ичаётган сутларда бўлган. Сут қайнатилганда антитаналар йўқ бўлиб кетади, пастерланганда эса қолади. Бунга тажриба нуқтаи назаридан биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда асос солинди.

    — Организмда антитаналар ҳосил қиладиган сут маҳсулотини аҳолига етказиш масаласи қандай бўлади? Келгусида бундай сутни дорихоналар ёки озиқ-овқат дўконларидан топиш мумкинми?

    — Ҳозирги режамиз кичик масштабда. Бунинг молекуляр тадқиқотлари ўтказилмоқда. 31 та сигирнинг барчаси болалагандан сўнг кўпроқ маълумот тўпланади. Кейинчалик буни ўзимиздаги машҳур чорвачилик фирмаларимизга тақдим этамиз. Агар улар маъқул кўришса, маҳсулот қўшимча қиймат беради.Бундай пастерланган сутни дорихоналар орқали сотиш мумкин. Агар ҳукумат рухсат берса, дўконларда ҳам сотилиши мумкин. Ишлаб чиқариш йўлга қўйилгач, маҳсулотни экспорт қилсак ҳам бўлади.Ҳозирда Европа ва Туркиядан маҳсулотни ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича таклифлар бўлмоқда. Буни ҳам йўлга қўйиш режаларимиз бор.Умуман олганда, бу янги йўналиш. Албатта, осмондан тушгандек эмас, бу ғоялар атрофда бор эди, лекин уни ҳеч ким текширмаганди. Кимлардир бемалол илмий жиҳатдан танқид қилишлари мумкин. Аммо бу энг замонавий, тўғри қўйилган тажрибалар, юқори даражадаги лаборатория экспериментларидир. Ҳаттоки ўша тирик вирусда ҳам бу текшириб кўрилди ва жуда яхши натижа олинди.

    — Бу сут одам организмида ҳам синаб кўрилдими? Яна қайси вакциналар тажриба тариқасида сигирларда синаб кўрилди?

    — Ҳозирча бошқа вакциналарда синаб кўрилгани йўқ. Ўзимизнинг ўзбек-хитой вакцинаси етарли бўлиб турибди. Буни ҳозир фақат бузоқлар ичди. Шу билан бирга, лабораториялардаги сичқонларда текшириб кўрилди. Ҳозирча одамлар ичгани йўқ. Фақат ҳайвонларда синовлар олиб борилмоқда. Албатта, клиник синовларини ҳам қилиб кўрамиз. Маълум гуруҳ одамларда клиник синовлар давом этади. Шарт бўлмаса-да, шундай қиламиз. Бу хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим. Кейинчалик тадқиқотни кенгайтириш мақсадида протоколлар ишлаб чиқилади. Бу эса кейинги тадқиқотларни талаб қиладиган жараён.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 4 март ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланган вакциналар жами 46 миллион 235 минг 970 дозани ташкил этмоқда. Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73 фоизга етган.

    Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси томонидан 2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларга очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилди. Соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ходимларининг, улар коронавирус билан касалланганлар билан алоқада бўлишидан қатъи назар, ниқоб тақиши талаби сақлаб қолинди.

    Мавзуга доир: Ўзбек олимлари помидордан коронавирусга қарши вакцина яратди (видео)

    04.03.2022, 19:20   Изоҳ (0)   11827
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ОТМларидаги бўш хона ва иншоотлар талабаларга бепул ажратилади

    04.03.2022, 19:16

    «Ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шарт» — Шавкат Мирзиёев

    04.03.2022, 19:11

    Шавкат Мирзиёев раислигида талабаларнинг ишлаб, даромад топиши мавзусида видеоселектор йиғилиши бошланди

    04.03.2022, 19:05

    Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

    04.03.2022, 18:59

    Ўзбекистон карамнинг асосий турлари экспорти бўйича рекорд қайд этмоқда

    04.03.2022, 17:57

    Қирғизистоннинг Air Мanas авиакомпанияси Тошкентга парвозларини қайта тиклади

    04.03.2022, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.