Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳудудда 5 март кунидан 16 март кунига қадар қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлади.
«Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва кўчки хавфи мавжудлиги ҳақидаги белги билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Шунингдек, 5—6 март кунлари А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 18-23 метр/секундгача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраган.
Изоҳ (0)