Нозик таъмли крем ва шоколадли бисквит — оиланинг ҳар бир аъзосига ёқиши аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- ун — 275 г;
- какао — 2 ош қошиқ;
- сода — 1,5 ош қошиқ;
- разрихлитель — 1,5 чой қошиқ;
- асал — 3 ош қошиқ;
- шакар — 215 г;
- тухум — 3 та;
- ўсимлик ёғи — 225 мл;
- сут — 225 мл.
- шоколад — 450 г;
- сариёғ — 200 г.
- 50 г — оқ шоколад.
- Ун, какао, сода ва разрихлителни элаб, устига шакар қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
- Сўнгра асал, тухум, сариёғ ва сут қўшинг.
- Бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг, пергамент қоғоз солинган иккита қолипга қуйинг ва тахминан 35 дақиқа давомида 160 даража иссиқликда пиширинг.
- Бисквит совигач, ҳар бирини икки қисмга бўлинг.
- Шоколадни сув ҳаммомида эритиб, сариёғ қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
- Бисквитларни устма уст қўйиб,ташқи қисмини шоколадли крем билан ёпинг.
- Торт устига безак бериш учун эритилган оқ шоколад билан нақшлар чизинг.
Изоҳ (0)