Чуду — доғистонча юмшоқ нон бўлиб, начинкасига гўшт қўшилади. Ушбу мазали егуликни тайёрлаб кўришни тавсия этамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- ун – 400 грамм;
- сув – 250 мл;
- пиёз – 3-4 дона;
- қийма – 500 грамм;
- сариёғ – 50 грамм;
- туз ва зираворлар.
- Ун элакдан ўтказилади. Бир чой қошиқ туз ва 200 мл сув аралаштирилади. Ун солиб, юмшоқ хамир қорилади.
- Хамир 20-25 дақиқага қолдирилади.
- Пиёз майда тўғралади, гўшт, 50 мл сув, туз ва зираворлар билан аралаштирилади.
- Хамир 12-15 қисмга тенг бўлинади. Ҳар бир 25-35 диаметрли айлана шаклида ёйилади.
- Хамирнинг ўртасидан ярим қисмига начинка солиниб, тенг ярми устига ёпилади ва чет қисми чимчилаб, пичоқ ёрдамида тўлқинли қилиб кесиб чиқилади.
- Қолган чудулар ҳам худди шу тарзда тайёрланади.
- Улар қуруқ қиздирилган товада ҳар томони 2-3 дақиқа давомида пиширилади. Сўнгра устига сариёғ суртилади.
Изоҳ (0)