Томат соуси мазали товуқ оёқчалари учун энг ажойиб қўшимча ҳисобланади.
Керакли маҳсулотлар:
- товуқ оёқлари – 1 килограмм;
- тухум – 2 дона;
- қуритилган нон – 200 грамм;
- ун – 100 грамм;
- ўсимлик ёғи – 1 литр;
- товуқ учун зираволар, туз, мурч ва қуритилган саримсоқ кукуни.
- Товуқ оёқларига барча зираворлар сепилади ва 20-30 дақиқага қолдирилади.
- Тухумлар бир чимдим туз билан аралаштирилади. Ун ва қуритилган нон алоҳида идишга солинади.
- Ҳар бир товуқ бўлаклари аввал ун, кейин тухум ва қуритилган нонга ботириб олинади.
- Ёғ ўртача оловда қиздирилади. Товуқ оёқчалари тахминан 15 дақиқа давомида ҳар томони қизаргунча пиширилади.
- Товуқ оёғларида ортиқча ёғдан халос бўлиш учун улар қоғоз салфетка устига териб чиқилади.
Изоҳ (0)