Ўзига хос кўринишга эга қуймоқ қопчалар ҳар қандай дастурхонга кўрк бағишлайди.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум – 2 дона;
- сут – 400 мл;
- шакар – 1 чой қошиқ;
- ун – 170 грамм;
- ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ;
- товуқ филеси – 300 грамм;
- қўзиқорин – 300 грамм;
- пиёз – 1 дона;
- қаймоқ – 80 мл;
- кўк пиёз, туз ва зираворлар.
- Тухум сут, шакар ва туз билан кўпиртирилади.
- Това қиздирилади ва бироз ёғ қуйилади.
- Қуймоқлар икки томони қизаргунга қадар пиширилади.
- Товуқ, пиёз ва қўзиқорин майда тўғралади.
- Ўртача оловда қизиган ёғда пиёз 3-4 дақиқа давомида қовурилади. Устидан филе солинади. Қўзиқорин қўшилгач, туз ва зираворлар сепилади.
- Қаймоқ қўшиб, яна бир неча дақиқа пиширилади.
- Қуймоқнинг марказига тахминан бир ош қошиқдан начинка солинади ва тозаланган кўк пиёз ёрдамида қопча боғланади.
Изоҳ (0)