Сабзавотлар билан қовурилган қўзиқорин таомга ажойиб ҳид, эритилган пишлоқ эса қаймоқли таъм бағишлайди.
Керакли мҳсулотлар:
- қўзиқорин – 400 грамм;
- картошка 4-5 дона;
- пиёз – 1 дона;
- сабзи – 1 дона;
- ўсимлик ёғи – 2-3 қошиқ;
- бульон – 2 литр;
- пишлоқ – 200 грамм;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Қўзиқорин ва картошка ўртача катталикда, пиёз эса майда тўғралади. Сабзи қирғичдан ўтказилади.
- Ўсимлик ёғида аввал қўзиқорин қовурилади. Устидан пиёз ва сабзи қўшилади. Сабзавотлар юмшагунга қадар қовурилади.
- Алоҳида идишда бульон қайнатиб олинади. Ичига картошка солиб, 7-10 дақиқа қайнатилади. Сўнгра қовурилган қўзиқорин ва зираворлар қўшилади. Бир неча дақиқа қайнатилади.
- Шўрвага пишлоқ солинади ва эригунча қайнатилади.
- Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безатилади.
Изоҳ (0)