Украинадан Польша орқали эвакуация қилинадиган ўзбекистонликларни олиб кетиш учун 28 февраль куни яна бир рейс амалга оширилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 28 февраль Тошкент вақти билан 17:15 да Польшанинг Катовице шаҳридан Uzbekistan Airways махсус самолёти Украинадан эвакуация қилинган фуқаролар билан учиб кетган. Улар орасида аёллар, болалар, талабалар ва турли соҳа ходимлари бор.
Айни пайтда «Карчова» назорат-ўтиш пунктида Украинанинг Львов шаҳридан келган Ўзбекистон фуқаролари учун тўпланиш нуқтаси ташкил этилган. Шу куни кун давомида ўзбекистонликларни олиб кетиш учун яна бир махсус самолёт ташкил этилади.
Изоҳ (0)