• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилиб, қамоққа олинган андижонлик депутат 5 йилга қамалгани маълум бўлди

    Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг 2021 йил 17 майдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар тинтувдан ўтказилгани, сессияда Андижонда ер сотувчиларнинг кирдикорларини фош қилган депутат прокурор тақдимномасига кўра, дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилингани маълум қилинганди. «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум бўлган депутат 2021 йилнинг ноябрь ойида 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 2021 йил 3 ноябрдаги суд ҳукмида ёзилишича, депутат Шуҳрат Каримов 2018 йилда Андижон шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси архитектори А.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, шаҳар ҳокимининг 2017 йил 15 июлдаги қарори асосида Alliance Road Construction МЧЖга ажратилган 4 гектар ерда қурилиш қилиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашга киришган. Ва топографик чизмада бошқарма бошлиғи имзосини қалбакилаштириб, ер майдонини 10,7 гектарга ўзгартирган.

    Қайд этилишича, судланувчи жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзи ва шериги А.А. билан 2018 йилнинг 31 октябрида тайёрланган қалбаки архитектура-режалаштириш топшириғи тўпламини 2020 йилнинг сентябрь ойида қурилишга доир лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун «Евро Интеграл Строй» МЧЖга тақдим қилган.

    Судланувчи жамиятга берилган 4 гектар ер майдонида кўп қаватли турар жой бинолари, коттеж қурилиши лозимлигини билса-да, фуқаролар И.Г., Х.Р., А.А., И.М., А.Х., М.К., А.Т., У.С., Ғ.Э. ва О.К.ларни алдаб, мазкур ер майдонига келгусида улар томонидан қуриладиган уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлатиб беришини айтган. Уларни ишонтириш мақсадида жамият номидан қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат берувчи мазмундаги ишончномаларни бериб, маълум ер майдонларини сотиб юборган. Қўлга киритилган пулларни эса жамият ҳисоб-рақамига кирим қилмай шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

    Суд ҳукми билан Шуҳрат Каримов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 6 ой муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, ашёвий далил деб эътироф этилган Lacetti русумли автомашина ҳамда Андижон шаҳридаги икки қаватли бино давлат даромади ҳисобига ўтказилиши белгиланган.

    Қўшимча қилинишича, жабрланувчилар Андижон вилоят судига апелляция шикояти ёзиб, судланувчи суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этмаганини айтиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Андижон вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан аппеляция тартибида кўриб чиқилган ишда Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 2021 йил 3-ноябдаги ҳукми ўзгартиришсиз қолдирилган.

    Эслатиб ўтамиз, депутат дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилингач, «Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида журналистик суриштирув ўтказганди. Шуҳрат Каримов «Дарё» мухбирига берган интервьюсида депутат сифатида қонун ва қонуности ҳужжатлар ижросини халққа етказиш ва ижросини назорат қилишга ҳаракат қилгани, шу сабабли бир қатор ташкилотларга тегишли тартибда депутатлик сўровлари юборгани, бу эса мутасаддиларга ёқмаганини билдирганди.

    Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров эса депутат Шуҳрат Каримов ўзига ажратилган тўрт гектар ер майдони атрофидаги қўшимча олти гектарни ҳам ноқонуний қўшиб олгани, ўзига бириктирилган ердан кўп қаватли уйлар, коттежлар, маиший хизмат бинолари қуриши керак бўлган бўлса-да, белгиланган ишлар амалга оширилмагани таъкидлаган.

    Орадан бир ой ўтиб, дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган депутат Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг 2021 йил 23 июндаги ажримига мувофиқ Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б» банди ва бошқа моддалар билан гумон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани хабар қилинганди.

    Мавзуга доир: «Бир порталчи фуқароча обрўмиз йўқ». Қашқадарёлик депутат ташкилот раҳбарларининг депутатлар сўровига жавоб бериши қониқарсиз эканини айтди

    28.02.2022, 22:43   Изоҳ (0)   28648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Hyatt Regency меҳмонхонасини хусусийлаштириш бошланди

    28.02.2022, 22:18

    Ўзбекистон қайси хорижий молиявий институтлардан қанчага қарздор?

    28.02.2022, 21:55

    Наманганда субсидия ажратиш учун тадбиркордан 118 млн сўм олган маҳалла раиси ушланди

    28.02.2022, 21:30

    «Магнит косметик» бошқарув директорлиги учун 31 млн сўмлик вакансия эълон қилди

    28.02.2022, 21:17

    Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчага етганлиги маълум қилинди

    28.02.2022, 21:05

    Тошкентдаги корхона ётоқхонасида содир бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 3 киши қамоққа олинган

    28.02.2022, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.