Ўзбекистоннинг Халқаро молиявий институтлардан (ХМИ) жалб қилган ташқи қарз ҳажми 10,9 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг шарҳидан маълум бўлди.
ХМИдан жалб этилган ташқи қарз умумий давлат ташқи қарзининг 46,3 фоизини ташкил қилади.
ХМИдан жалб қилинган маблағларнинг асосий қисмини Осиё тараққиёт банки (5,2 млрд доллар), Жаҳон банки (4,3 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд доллар) ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистоннинг Осиё тараққиёт банкидан қарзи 2021 йилга нисбатан 0,2 млрд долларга ошган бўлса, Жаҳон банкидан олинган қарз миқдори 0,6 млрд долларга ўсди.
Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари Хитой Эксимбанки, Хитой давлат тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа мамлакатларнинг хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчага етганлиги маълум қилинганди.
Изоҳ (0)