«Магнит косметик» магазин тармоқлари директорлигига вакансия эълон қилди. Номзодларга нисбатан бир нечта талаблар қўйилган.
Қайд этилишича, ходимдан шу соҳада 3 йилдан 6 йилгача тажриба ва олий маълумот талаб қилинади. Номзод «Магнит косметик» дўконлар тармоғининг оператив бошқарувини амалга ошириши керак.
Бошқарув директорлигига солиқларгача 31 млн сўмдан бошлаб маош таклиф қилинмоқда.
2021 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра, Магнит дўконлар тармоғининг Россиядаги 3 минг 898 та аҳоли яшаш пунктида 26 мингдан зиёд дўкони, шу жумладан, 6,9 мингта «Магнит косметик» дўконлари жойлашган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ‘‘Магнит косметик’’ дўконлар тармоғи қачон очилиши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)