Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 27-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 26 февраль, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» «Лидс» меҳмони бўлди ва 4:0 ҳисобда ғалаба қозонди. «Шпорлар» сафида Мэтт Доэрти, Деян Кулусевски, Ҳарри Кейн ва Сон Ҳён Мин ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Ушбу ғалабадан кейин Антонио Конте шогирдлари очколари сонини 42 тага етказди ва еттинчи ўринга чиқиб олди. «Лидс» эса 23 очко билан 15-ўринда бормоқда.

«Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Уотфорд»ни қабул қилди. Ҳар иккала жамоанинг уринишларига қарамай учрашувда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Дуранг натижадан сўнг манкунианликлар 47 очко билан тўртинчи ўринда қолди. «Уотфорд» эса 19 очко билан 19-поғонани банд этган.

АПЛ

27-тур баҳслари

26 февраль, шанба

«Лидс» – «Тоттенҳэм» 0:4

Голлар: 0:1 – 10 Доэрти, 0:2 – 15 Кулусевски, 0:3 – 27 Кейн, 0:4 – 85 Сон.

«Лидс»: Меле, Эйлинг, Льоренте, Стрейк (Клих, 46), Фирпо (Шеклтон, 79), Даллас, Коҳ, Ҳаррисон (Родриго, 46), Форшоу, Рафинья, Жеймс.

«Тоттенҳэм»: Льорис, Доэрти, Дайер, Дэвис, Ромеро, Сессеньон (Эмерсон, 78), Сон (Скарлетт, 87), Ҳёйберг, Уинкс, Кулусевски (Бергвейн, 78), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Сессеньон (48), Клих (52), Даллас (53), Фирпо (54), Родриго (77), Дэвис (89).

«Манчестер Юнайтед» – «Уотфорд» 0:0

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линдельоф, Теллес, Матич, Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Роналду, Эланга.

«Уотфорд»: Фостер, Кэткарт, Самир, Камара, Кабаселе, Куска, Сема, Сиссоко, Клеверли, Луза, Нгакиа, Кинг, Деннис, Сарр.

«Кристал Пэлас» – «Бёрнли» 1:1

Голлар: 1:0 – 9 Шлупп, 1:1 – 46 Миливоэвич (автогол).

«Брентфорд» – «Ньюкасл» 0:2

Голлар: 0:1 – 33 Жоэлинтон, 0:2 – 44 Уиллок.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?