Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг финал баҳслари 26 февраль, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-57 кг вазн тоифасида ҳаракат қилтган Абдумалик Ҳалоков болгариялик Хавьер Диасга қарши рингга чиқди. Ўзбекистонлик боскчи рақиби устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Ҳалоков Странжа—2022 мусобақасининг олтин медалига эга чиқди.
-63,5 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов украиналик Ярослав Харсиз билан жанг қилди. Мужибилло украиналик рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Турсунов ҳам олтин медал соҳибига айланди.
Маълумот учун, Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритганди. 26 февраль кунги баҳсларнинг кечги дастурида Одилжон Аслонов ва Мадиёр Саидраҳимов олтин медал учун кураш олиб боради. +92 кг вазн тоифасидаги Лазизбек Муллажонов 27 февраль кун ўз жангини ўтказади.
Аввалроқ Турсуной Раҳимова украиналик боксчига имкониятни бой бериб, бронза медалини қўлга киритганди. Жаҳонгир Раҳмонов, Саиджамшид Жаъфаров, Соҳиба Рўзметова, Райҳона Қодирова, Ситора Турдибекова, Мавлуда Мавлонова эса мусобақа билан эрта хайрлашди.
Изоҳ (0)