Ўзбекистонлик яккакурашчи Заррух Адашев (4-3) UFC’даги навбатдаги жангини 2022 йилнинг 4 июнида ўтказади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Ўзбекистонлик яккакурашчи АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC мусобақасида ямайкалик Оде Осборнга (10-4) қарши жанг қилади.
Адашев UFC’даги сўнгги жангини америкалик Райан Бенуага қарши ўтказган ва ғалаба қозонганди.
Осборн эса сўнгги бор 2021 йилнинг ноябрь ойида Сижей Вергарага қарши октагонга чиқиб, очколар ҳисобига рақибини мағлуб этган.
Адашев UFC’даги дастлабки икки жангида ютқазганди. Промоушендаги илк жангида 32 сония ичида нокаутга учраб, Тайсон Немга мағлуб бўлган. Иккинчи жангида эса Су Мудаэржига очколар эвазига ютқазганди.
Изоҳ (0)