Норвегиянинг БМТдаги доимий вакили Мона Юул Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида Россия президенти Владимир Путиннинг Донбассда махсус ҳарбий операцияни бошлаш тўғрисидаги қарорини қоралаб, уни асоссиз деб атади.
«Биз Европада йирик урушнинг даҳшатли истиқболига дуч келяпмиз», — дейди у. Юул Россия томонини қарорини бекор қилишга ва қўшинларини қайтаришга чақирган.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд Россия қўшинлари Украинанинг «эгаллаб олинган ҳудудлари»да эканини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, йиғилиш иштирокчилари Россияни «тўхташга, ҳарбийлар, танклар, самолётларни казарма ва базаларга, дипломатларни эса музокаралар столига қайтаришга чақиради».
Йиғилиш бошида, «Россия 24» телеканли Путиннинг Донбассда операциялар бошланганини эълон қилгани юзасидан ватандошларига йўллаган мурожаатини намойиш этишидан олдин, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш уни «қўшинларни Украинага ҳужум қилишдан тўхтатишга ва дунёга яна бир имконият беришга» чақирган.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Лондон ўзининг иттифоқчилари билан Украинага нисбатан тажовузга қарши жавоб тайёрлашига ваъда берди.
«Президент Путин Украинага халқига қарши бошлаган даҳшатли ва ҳеч қандай асосга эга бўлмаган тажовузни кескин қоралайман. Биз Украина томонидамиз ва шерикларимиз билан учбу даҳшатли тажовуз актига чора кўриш бўйича ишларни бошлаймиз», — дейди Трасс.
Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Операциядан мақсад «Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган» одамларни ҳимоя қилишдир». Путиннинг сўзларига кўра, Россиянинг режаларида Украинани босиб олиш йўқ. Шу билан бирга, Россия президенти Украина армияси ҳарбий хизматчиларидан қуролларини ташлаб, «уйларига қайтишни» талаб қилган. Бунга амал қилганлар «уруш ҳудудини тўсиқсиз тарк этиб, оиласи бағрига қайтиши» мумкин бўлади, дейди у.
Изоҳ (0)