«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Специя»га қарши баҳс учун тайёргарлик машғулотларига киришди.
«Бўрилар»нинг Италия чемпионати навбатдаги тур баҳслари учун бўлиб ўтган машғулотларда Элдор Шомуродов ва анчадан буён жароҳатда бўлган Стефан аш-Шааравини кўриш мумкин.
Ўзбекистонлик футболчи А Сериянинг 26-туридан ўрин олган «Верона»га қарши баҳсни ўтказиб юборганди.
Аввалроқ «Рома»нинг тўрт нафар аъзосида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Аммо инфекция аниқланган футболчиларнинг исми ошкор этилмаган. Бунгача Италиянинг бир қатор нашрларида «Рома»да коронавирус авж олгани ва Жозе Моуриньо таркиб борасида жиддий муаммоларга дуч келгани ҳақида ёзилганди. Хусусан, унда Элдор Шомуродов ва Генрих Мхитарян каби ўйинчиларда коронавирус аниқлангани хабар қилинган.
Изоҳ (0)