Украина футбол федерацияси расман Премьер Лига баҳсларини тўхтатди.
Россия ва Украина ўртасидаги уруш сабабли Украина чемпионати баҳслари тўхтатилди.
Шунингдек, Россия чемпионатининг 19-тури ўйинлари ҳам қолдирилиши мумкин. Айни вақтда РПЛ бу масалани муҳокама қилмоқда, дея хабар қилмоқда «РБ Спорт».
РПЛ 19-турини суриш борасида иккита вариант кўриб чиқилмоқда — 8–9 март ва 16–17 март.
Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Айни вақтда Украинанинг қатор ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.
Изоҳ (0)