Малайзиянинг автобус ва автобус қисмларини ишлаб чиқарувчи компанияси Gemilang International Ltd (GML) Ўзбекистонга 190 та автобуснинг кузов комплектларини етказиб бериш бўйича йирик буюртмани қўлга киритди. Бу ҳақда GML сайтида хабар қилинмоқда.
«Ўзбекистон 2022 йилда АҚШ, Австралия, Сингапур, Малайзия ва Гонконгдан ташқари бизнинг олтита асосий бозорларимиздан бири ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Охирги шартнома Ўзбекистоннинг такрорий буюртмаси экани ва GML’нинг минтақада янада юксалиши учун трамплин вазифасини бажариши айтилмоқда.
Қайд этилишича, 190 та тўлиқ йиғиладиган автобус тўпламларини етказиб бериш бўйича шартнома 2022 йил февраль ойида тузилган ва 2022 йил октябрь ойида якунланиши кутилмоқда.
GML учун ушбу шартнома 2022 йилда асосий даромад манбаси бўлиши айтилмоқда.
Аввалроқ Тошкентга Хитойга 20 та электробус олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)