• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    «Хитойда биринчи, дунёда иккинчи» — Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин бўлган BYD компанияси ҳақида нималар маълум?

    Аввалроқ UzAuto Motors Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи BYD Auto Industry компанияси билан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишгани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ушбу ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқарувчи биринчи корхона қурилиши, шунингдек, савдо тармоғи ва хизмат кўрсатиш марказлари пайдо бўлиши мумкин.

    Бу ўзи қандай компания?

    BYD — электротранспортлар ишлаб чиқарилиши билан шуғулланувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири. Компания номи Build Your Dream («Ўз орзунгни ярат») қисқартмасидан келиб чиққан.

    Компания ўз фаолиятини 1995 йилда мобил телефонлар учун аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш билан бошлаган.

    BYD 2002 йили Tsinchuan Automobile Cо Ltd.ни сотиб олганидан сўнг автомобиллар билан шуғулланишни бошлаган. Биринчи шахсий ишланма F3 модели бўлган эди.

     

    2008 йили компания тўлақонли F3DМ гибрид автомобилини ишлаб чиқаришни бошлади. Худди ўша даврларда дунёнинг энг муваффақиятли инвесторларидан бири бўлмиш Уоррен Баффет компанияга сармоя киритган эди.

    2010 йилларда BYD электр транспортлар соҳасида дунёнинг етакчи брендига айланиш режасини эълон қилди. 2016 йили эса компания йилига 500 000 дан ортиқ автомобиль чиқара бошлади.

    Фото: Quartz

    Фото: Quartz

    Ҳозирги кунда BYD NEV автомобиллар (электр тармоғидан қувват олувчи аккумулятор батареясига эга ҳар қандай автомобиль) ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.

    Компания заводида оддий енгил автомобиллардан тортиб то премиум даражадаги фургонлар, юк машиналари ва автобуслар каби турли электр транспортларнинг 50 дан ортиқ модели ишлаб чиқарилади.

    BYD автомобиллари қанча туради ва қаерда сотилади?

    BYD автомобиллари Ўзбекистонда 2020 йилдан буён сотилади. Автомобиллар бу ерга автосалонлар томонидан келтирилиб, Хитойдан етказиб бериш хизматлари воситачи ва бошқа компаниялар томонидан амалга оширилади.

    Эълонлар сайтида 100 га яқин таклифлар билан танишиб чиқиш мумкин. Нархлар модель, комплектациялар ва ишлаб чиқарилган йилига қараб 20 000 дан 80 000 долларгача белгиланади.

     

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    BYD нинг асосий бозори Хитой давлати бўлиб, у ерда компания маҳаллий Nio ва SAIC, халқаро VW ва Tesla корхоналари билан рақобатлашади. Компания автомобилларини Қозоғистон, Украина, Россия мамлакатларида ҳам сотиб олиш мумкин, бироқ, улар аввал фойдаланилган машиналардир. Компания, шунингдек, Европа, АҚШ ва Жануби-Шарқий бозорларга ҳам фаол кириб бормоқда.

     

     

    Яқинда BYD жаҳон бозорлари учун ишлаб чиқилган Yuan Plus моделини тақдим этди. Хитойда унинг нархи 141 800 дан – 159 800 юангача (22 400 – 25 500 доллар) бўлаётган вақтда, Ўзбекистонда уни 28 700 долларга таклиф қилишмоқда. Мазкур модель Австралияда Аttо 3 номи билан сотувга чиқарилиб, 44 381 Австралия долларига (тахминан, 31 000 АҚШ доллари) баҳоланмоқда. Яқин кунларда Сингапурда ҳам сотувга чиқариш ишлари режалаштирилган.

    BYD Хитойдан бошқа мамлакатларда ҳам автомобиль ишлаб чиқарганми? Ўзбекистонда нима бўлади?

    Ҳа. Географик жиҳатдан яқин мисол Россия давлати бўлиб, бу ерда F3 автомобилининг йиғуви 2010 йилда «ТагАЗ» заводида йўлга қўйилган. Нисбатан барқарор талабга қарамай, бир йил ўтиб компания бозордан чиқиб кетган. 

    Ўзбекистонга келсак, BYD ва UzAuto Motors ҳозирча стратегик ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми (МоU) имзоланди.

    Томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича бир неча масалаларни ўрганиб чиқишга келишиб олишди. Натижалар кейинроқ маълум бўлади.

    BYD билан ҳамкорлик электромобиль соҳасини ривожлантириш стратегиясига мос келади. Келажакда Ўзбекистон фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўз эътиборини қаратиши мумкин бўлиб, бу экология ва иқтисодиётга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши кутилмоқда.

     

    Бироқ бошқа фикрлар ҳам ўртага ташланмоқда. Блогер Отабек Бакиров ҳамкорликда электромобилларни ишлаб чиқариш унда кўпроқ хавотир уйғотаётганини таъкидлайди.

    Унинг фикрига кўра, Daewoo ва Chevrolet билан бўлган ҳолат такрорланиши – Ўзбекистонда эскирган моделларнинг ишлаб чиқарилиши, проктесионизм орқали харидорлардан танлов эркинлигини тортиб олиш яна кузатилиши мумкин.

    Ҳозирда электромобилларни олиб кириш божхона божи тўловларидан озод этилган, бироқ биринчи автомобиль чиқиши билан импорт автомобилларга жорий қилинган «аждарҳоча божлар ва чекловлар» бизни кўп куттирмайди, дейди Бакиров.

    У, шунингдек, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг электромобиллар баҳоси хориждагидан кўра қимматроқ бўлишини тахмин қилмоқда.

    BYD компанияси вакилларининг таъкидлашича, UzAuto Motors билан ҳамкорлик NEV’ни Марказий Осиё ва ундан ташқарида ривожлантириш имконини беради. Бу эса иқлим ўзгариши муаммоларига ечим топишдаги кам углеродли иқтисодиётни тарғиб қилишга ижобий таъсир кўрсатади.

    22.02.2022, 21:09   Изоҳ (0)   4725
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятидаги чорвачилик хўжалиги 62 млрд сўмга аукционга қўйилди

    22.02.2022, 19:22

    «Ўтган йили 2, бу йил 4216» — UzAuto Motors 2022 йилни қандай бошлади?

    21.02.2022, 18:12

    Давлат солиқ қўмитаси электрон-савдо ва тендерларда иштирок этиш ҳуқуқини белгиловчи тартиб ишлаб чиқади

    21.02.2022, 17:16

    3 мингдан 8 миллион сўмгача. Ўзбекистонда айрим газеталарнинг молиявий ҳисоботи маълум бўлди

    21.02.2022, 15:57

    Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган ҳовли 2,7 млрд сўмга сотилди

    21.02.2022, 14:54

    «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг бир қатор активлари сотилади

    19.02.2022, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.