• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётини рус монополлари қамраб олишига йўл очади» — иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан суҳбат

    «Дарё» нашри иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан Ўзбекистон иқтисодий сиёсатидаги долзарб масалалар юзасидан суҳбат уюштирди. Хусусан, суҳбатда мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши қандай натижалар бериши, ташқи савдони ривожлантиришда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги тўғрисида сўз борди.

    — Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо бўлиши керакми? Иттифоқ самарадорлиги дунёдаги бошқа иқтисодий иттифоқлар билан таққослаганда қай даражада?

    — Дунёдаги иқтисодий иттифоқлар тўғрисида гаплашадиган бўлсак, биринчи ўринда Европа иқтисодий иттифоқи (ЕИИ) назарда тутилса керак. Бизга яқин ва моҳияти тушунарли бу иттифоқнинг асосий ғояси шундан иборатки, ҳамма аъзо мамлакатлар ўзини иттифоқнинг қонунчилиги билан битта қилиб, борган сари уйғунлаштириб боради. ЕИИ парламенти, Европа умумий бюджети ҳам бор ва унинг манбалари Германия, Франция, Италия ва бошқа йирик-йирик мамлакатлар ҳисобига ташкил топади. Шунинг учун ҳам иттифоқда ўша мамлакатлар овози жуда кучли ва баралла янграйди. ЕОИИда эса энг кучли мамлакат — Россия Федерацияси. Лекин Россия ЕИИ каби моделни ҳеч кимга таклиф қилмаяпти. ЕИИда асосан 3 та мамлакат жуда катта рол ўйнагани учун уларда бирданига келишиб олиш осон бўлган. ЕОИИда ҳали бундай жараён шаклланмаган.

    Ҳар қандай иқтисодий, сиёсий ёки ҳарбий иттифоққа киришдан олдин унда асосий рол ўйновчи кучлар ким, уларнинг тарихи, асосий элитасининг ғоялари қандайлигига қаралади. Агар гап Россия билан боғлиқ бўладиган турли иқтисодий, сиёсий иттифоқлар ҳақида кетса, федерациянинг камида 100 йиллик тарихини ўрганиб чиқиш даркор. Масалан, 1917 йилдаги октябрь тўнтаришининг асосий мақсади ­— бутун ҳокимиятни рус генераллари томонидан болшевиклар қўлига бериб, қуролли кучлар ва саноатни давлат ҳукмига ўтказиш, Россия империясининг қудратини сақлаб қолиш бўлган. Чунки мамлакат генералитетининг асосий талабига жавоб берадиган битта куч — болшевиклар эди. Айнан шунинг учун ҳам рус генералитети болшевикларга ҳокимиятни олиб берган.

    Энди қаранг, 100 йил давомида фақат ўз империясини сақлаб қолиш ва уни кенгайтириш ғояси билан ишлаган рус империализмининг ғоялари бугун йўқ деб ўйлаймизми? Бу саволга аниқ жавоб бор. Айрим олимлар ва сиёсатшунослар Россия империяси қудратини янада кучлантириб, жилла қурса илгариги совет империясини қайта тиклаш ғояларини судраб юрибди. Энди шуни кўра била туриб шу иттифоққа кирамиз, ўша ғоянинг бир қисми бўламиз, яъни 30 йил мобайнида озодликка эришган халқимиз яна қайтиб қулликка киради, деган ғояларга қўшилишимиз қанчалик тўғри бўлади, менимча, бу катта савол.

    — Ҳозирда Ўзбекистон ташқи савдо улушининг 30 фоизидан ортиғи ЕОИИга аъзо давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Агар бу иттифоққа кириш нотўғри деб қаралса, унда ташқи савдони ривожлантириш учун қандай чоралар кўриш зарур?

    — Биринчидан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ташкилоти бор. Бугунги кунда МДҲ доирасида 1000дан ортиқ асосий қисмини иқтисодий ҳамкорлик ташкил қиладиган шартномалар имзоланган. Ўзбекистон ҳам ташкилот аъзоси. ЕОИИдаги мамлакатлар билан ташқи савдо алоқамиз ҳажми 30 фоиздан ортди, деганингиз айнан МДҲ доирасидаги савдолар билан боғлиқ. Бу Ўзбекистон ўзининг салоҳияти, иқтисодий манфаатларини жуда фаол ҳимоя қилаётганини англатади. МДҲ доирасида шунча иқтисодий шартномалар бор экан, нега яна бир устама ташкилотни — Евросиё иқтисодий иттифоқини ўйлаб топиш керак. У ерда нима ишламаяптики, бу ерда ишлайди?

    МДҲ доирасида икки ва кўп томонлама шартномалар имзоланган. Менимча, бор форматни ривожлантириш керак. Чунки МДҲда фақат Россиянинг иқтисодий манфаатларига бўйсунадиган давлатлар камроқ. Масалан, Озарбайжонни олайлик. Мамлакат нефть ва газини мустақил экспорт қилиб, турли божхона йиғимларини ўзи белгилашни хоҳлайди. Туркманистон ҳам ўзининг газини ҳеч кимдан сўрамай хоҳлаган жойига экспорт қилишни, божларни қўйишни истайди. Шунинг учун ЕОИИда бу давлатлар йўқ, киришни хоҳламайди ҳам. Кимки сал иқтисодий томондан мустақилликка интилса, ЕОИИда улар йўқ.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи-давлат мақомини олди

    Бугунги кунда ташқи иқтисодий фаолиятни жадаллаштириш учун аввало ҳозир юзага келган иқтисодий савдо имкониятларини сақлаб қолишимиз ва қадрига етишимиз керак. Савдо, транспорт, логистика ва бошқа соҳаларда юзага келаётган келишмовчиликларни ҳал қилишимиз лозим. Бу фақат бизга эмас, Россияга ҳам керак. Чунки федерация ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондиролмайди ва ҳозирда биз Россияга таклиф қиладиган товар позицияларимиз анча кенгаймоқда.

    Масалан, тоғ-кон ва чарм саноатида, текстил, фармацевтика, озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида. Бекорга Хитойни сиқиб чиқариб, Россия бизнинг ташқи савдо «оборот»да биринчига чиққани йўқ. Ҳатто Хитой ҳам бугунги кунда иккинчи ўринда. Кейинги масала, бизга катта муаммо туғдириб турган солиқлар ва давлат божи соҳасида айниқса, импорт қилинган молга қўшилган қиймат солиғи ва божхона божлари бўйича келишув зарур. Яна бир масала меҳнат муҳожирларининг статуси ва уларнинг қандай ишлаши ҳақида келишишимиз керак. Бу жуда муҳим.

    Абдулла Абдуқодиров

    Абдулла Абдуқодиров
    Фото: «Дарё»

    — Ҳозирда ЕОИИга 5 та давлат аъзо. Уларнинг ташкилотга аъзо бўлгандан кейинги иқтисодий кўрсаткичлари қандай бўлмоқда?

    — Улар ЕОИИга аъзоликдан ютмади. Қозоғистонни оладиган бўлсак, бу иттифоққа кириб нима фойда кўрди? Ҳеч қандай фойда кўрмади. Қозоғистон иқтисодиёти аввал хом ашё экспортига қандай тобе бўлса, ҳозир ҳам шундай. Қирғизистон иқтисодиётидаги энг катта муаммолар – энергетика ресурслари ва ишсизлик эди. Хўш, мамлакат ЕОИИга кириб шу соҳаларда нималарга эришди? 1, 2 деб санаб айтадиган ҳеч нарса йўқ деярли. Бирор-бир давлатни ЕОИИга кириб ривожланиб кетди, деб айта олмайман. Нега? Чунки Россия асосий донор бўлгани учун бу мамлакатларга илм-фан, техникалар, ноу-хаулар, саноатни ривожлантириш томондан бериладиган ғоялар йўқ. Бугунги кунда мазкур тармоқлар ривожисиз олдинга силжиб бўлмайди.

    Мана кўрдик, UzAutoMotors фаолиятида микрочиплар етишмаслиги нималарга олиб келмоқда. Микрочиплар Хитойда ва умуман дунёда дефицит бўлгани учун автомобиль ишлаб чиқариш 2020—2021 йилларда кескин орқага кетди. Нимага Россия микрочиплар таклиф қилмайди? Чунки ўзида йўқ. Россия бугунги кунда ҳарбий ва илм-фан соҳасида Совет иттифоқи даврида қилинган ишлар самарасини еб келяпти. Ҳозирги Россияда илм-фан соҳасида «ёриб» чиққан янгиликлар йўқ. Интернетни олайлик, Mail.ru биринчи чиққан эди. Google, Facebook ва бошқа тармоқлар ривожланиб кетди. Россияда шунча имконият бўла туриб, нега Mail.ru, Yandex.ru ва бошқалар улар даражасида ривожланмади? Айтмоқчиманки, бугунги кунда бирор мамлакат илм-фан, техника ва маориф соҳасида зўр таклифлар бермаса, уларнинг орқасидан ҳеч ким бормайди.

    Мавзуга доир: «Халқаро ҳамжамиятга ҳар қандай қўшилиш суверенитетни чеклашдир» — Содиқ Сафоев ЖСТ ва ЕОИИ ҳақида

    — Ғарб давлатлари Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши тарафдори. Республика ҳам бир неча йиллардан бери ташкилотга аъзо бўлиш ҳаракатида. Аммо жараён нега шу пайтгача чўзилмоқда? Агар ЖСТга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

    — ЖСТга аъзо бўлиш учун ҳар қандай мамлакат унинг бир қанча талабларига жавоб бериши керак. Хусусан, экспорт ва импорт қилинадиган товарлар позициясининг сифати, стандартлаштириш, маркировка ва товарларга қўлланиладиган божлар ҳисобга олинади. Яна бир жиҳат: давлат иқтисодий манфаатлари ЖСТ умумий манфаатларига зид келмаслиги керак.

    Аввало, мазкур талабларга риоя қилиш бўйича назорат институтларини барпо этиш зарур. Шароит яратиб бериш керак. Бу бир кун ёки 2-3 йилда бўлиб қолмайди. ЖСТ ёки ЕОИИга аъзо бўлиш шу иттифоқлардаги мамлакатлар стандарт ва қоидаларига биз ҳам амал қилишимизни ва бунга бошқалар ҳам ишонганини билдиради. Аъзолик бизга қандай устунлик беради, десангиз, албатта бирданига мўъжизани кутиш керак эмас.

    ЖСТга аъзо бўлиш биз жаҳон бозорида савдо қилишга ўзимизнинг ишимизни осонлаштирдик, деган гап. Лекин ишимиз осонлашгани эртага чиқиб товарларимизни сотиб жуда катта пул қилдик, бойиб кетдик, дегани эмас. Биринчидан, жаҳон бозорига нима таклиф қила олишимизни аниқ билишимиз керак. Хўп, бугунги кунда ип-калава, озиқ-овқат, мева-сабзавотлар бордир. Уларнинг сифати, сифатини назорат қилиш стандартлари, ташиш ва сақлаш, ишлаб чиқариш стандартлари ҳам бўлиши керак. Булар ҳал қилишимиз зарур бўлган жуда катта масалалар.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон ва ЕИК иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

    Иккинчидан, хўп жаҳон бозорига чиқадиган бўлдик. Қайси йўллар билан чиқамиз? Яна шимолий йўллар билан — Россия орқалими? Маълум бир сабабларга кўра, Россия ёки Қозоғистон истаган пайтда бу ниятларимизга чек қўйиши мумкин. Альтернатив йўллар қандай? Яъни жанубга бўлган йўллар ҳали қурилгани йўқ.

    Бизда эркин савдога тўсиқ бўлаётган муаммолардан бири — монополия. Ҳозир қайси соҳани олманг, ҳаммасида монополия мавжуд. Хўш, монополиялардан воз кечишга тайёрмизми? Бундан қандай воз кечамиз? Бу катта масала. Буни ЕОИИ ва ЖСТ ҳам тушуниб турибди. Яна бир масала борки, ЕОИИга кириш Россия монополиялари учун Ўзбекистон иқтисодиётига кириб келишни осонлаштиради. Иқтисодиётимизни рус монополиялари қамраб олишида энг асосий механизмни ЕОИИ яратиб беради.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    Тасвирчи: Илҳом Хурсаналиев

    22.02.2022, 08:13   Изоҳ (0)   20639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода 3 млн сўм пора билан қўлга тушган автомактаб ўқитувчисига суд ҳукми ўқилди

    22.02.2022, 07:52

    Тошкент туманида ҳокимлик захирасидан 14 сотих ерни 8 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    22.02.2022, 07:10

    Дубайда очилган «Келажак музейи», тўрт кундан бери ёнаётган паром, эмланган сайёҳлар учун очилган давлат. 21 февраль суратлари

    22.02.2022, 00:27

    Ўзбекистон йўлларида: Бухородаги ЙТҲда 3 киши вафот этди, Фарғонада Nexia-3 лар тўқнашди

    21.02.2022, 23:43

    Фарғонадаги метан заправкалар 24 соатлик иш режимига ўта бошлади. Аввалроқ заправкаларда турнақатор навбатлар кузатилаётгани хабар қилинганди

    21.02.2022, 23:27

    Ўзбекистонда яна икки нафар судья лавозимидан озод этилди

    21.02.2022, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.