Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+91 кг) WBC йўналишида мажбурий даъвогар Диллиан Уайт (28-2, 19 КО) ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри (31-0-1, 22 КО) ўртасида жанг бўлиши тасдиқланди. Диллиан жанг шартномасига қўл қўйгани маълум бўлди.

Фото: «Sky Sports»

Фото: «Sky Sports»

«Улар жангни қаерда ўтказишини, қачон ўтказишини менга фарқи йўқ. Узоқ вақт давомида Фьюри билан учрашишга уриниб келдим.

У билан жанг қилишга ҳар доим тайёр бўлганман. Шунчаки Тайсон билан жаҳон чемпионлиги унвони учун ҳозир жанг қилишни хоҳлайман», — дейди даъвогар Уайт.

Sky Sports хабарига кўра Уайт ва Тайсон ўртасидаги чемпионлик жанги 23 апрель санасида бўлиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри бундан аввалги жангини 2021 йил октябрь ойида америкалик Деонтей Уайлдерга қарши ўтказиб, 11-раундда рақибини нокаутга учратган эди.

Диллиан Уайт сўнгги жангини 2021 йил март ойида Александр Поветкинга қарши ўтказган ва 4-раундда россиялик рақибини даҳшатли нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)