• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Машинамда газ тугаган, бензин ҳам йўқ, заправкада тунаб қолишга мажбурман». Фарғоналик ҳайдовчилар метан заправкаларда тонг оттирмоқда

    Сўнгги кунларда Фарғона водийсидаги метан газ тўлдириш шохобчаларида давомийлиги бир неча километр бўлган автомобиллар навбати кузатилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилган ҳайдовчиларнинг маълум қилишича, газ тўлдириш шохобчаларидаги навбатларнинг юзага келиши заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар билан боғлиқ.

    2021 йил куз-қиш мавсумида автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига дастлабки чекловлар 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб киритилганди. Шу куни Энергетика вазирлиги куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда табиий газ билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларига ҳар куни соат 18:00 дан тонгги соат 06:00 гача газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

    Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган заправкадаги автомобиллар навбати.

    Фарғона вилояти Учкўприк туманида жойлашган заправкадаги автомобиллар навбати.
    Фото: «Дарё»

    Шундан сўнг Фарғона вилоятидаги юздан ортиқ автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари тонгги соат 06:00 дан кеч соат 18:00 гача ишлаш режимига ўтказилди.

    Учкўприк туманидаги заправкада юзага келган навбат.

    Учкўприк туманидаги заправкада юзага келган навбат.
    Фото: «Дарё»

    «Ҳурматли истеъмолчилар, вактинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этади ҳамда АГТКШ тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтишини маълум қиламиз», — дейилади Энергетика вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрь кунги ахборотида.

    Қўқон эркин иқтисодий зонаси атрофидаги заправкада юзага келган навбат.

    Қўқон эркин иқтисодий зонаси атрофидаги заправкада юзага келган навбат.
    Фото: «Дарё»

    Бироқ ўтган давр мобайнида ҳаво ҳарорати кўтарилган бўлса-да, метан заправкалар аввалги тартибда ишлаш режимига қайтарилмаган. Аксинча, жорий йил январь ойидан бошлаб вилоятдаги аксарият метан заправкалар иш вақтини яна-да қисқартириб, соат 16:00 дан кейин фаолиятини тўхтатган. Февраль ойига ўтиб эса, автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари тонгги соат 06:00 дан 15:00 гача ишлаш режимига ўтказилди. Натижада вилоятдаги газ заправкалар олдида турнақатор навбатлар юзага келишни бошлади.

    Қўқон эркин иқтисодий зонаси атрофидаги заправкада юзага келган навбат.

    Қўқон эркин иқтисодий зонаси атрофидаги заправкада юзага келган навбат.
    Фото: «Дарё»

    2021 йилнинг 15 февраль куни «Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати Фарғона водийсидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 15 февраль куни соат 13:00 дан 16 февраль куни соат 06:00 гача фаолиятини вақтинча тўхтатиши ҳақида хабар берди. Ташкилот матбуот хизматининг қўшимча қилишича, 16—18 февраль кунлари ҳам Фарғона водийсидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига шу каби чекловлар жорий қилинган.

    Ушбу чекловлар ортидан Фарғона вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари олдида юзлаб автомобиллар навбати юзага келган.

    Қўқон эркин иқтисодий зонаси атрофидаги заправкада юзага келган навбат.

    Қўқон эркин иқтисодий зонаси атрофидаги заправкада юзага келган навбат.
    Фото: «Дарё»

    Ҳайдовчиларнинг маълум қилишича, турнақатор навбатлар туфайли автомашинага газ тўлдириш учун икки-уч соат, баъзида беш-олти соат вақт кетмоқда.

    «Икки кун олдин шу жойдан машинамга уч-тўрт соатда газ тўлдириб чиққандим. Бугун соат 09:00 да заправкага келиб, навбатга турдим. Мана, соат 13:00 бўлди, ҳали навбатим келгани йўқ. Бир соатдан кейин заправка ёпилади. Агар шу вақтгача навбатим келиб, газ тўлдиришга улгурмасам, ярим куним бекор ўтган бўлади. Ҳали мендан кейин ҳам камида юзта машина навбатда турибди. Уларнинг кўпчилиги бугун газ тўлдиришга улгурмайди, барибир қайтиб кетишга мажбур бўлади. Шунча одам сарсон. Юзлаб ҳайдовчилар соатлаб заправкаларда қолиб кетяпти. Бошида бу чекловлар вақтинчалик, ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан заправкалар 24 соат ишлайди, дейишганди. Мана шу гаплар айтилганига ҳам икки ойдан ошди, кунлар ҳам исиб қолди. Лекин вақтинчалик чекловлар бекор қилингани йўқ. Кундан кунга навбатлар кўпайиб кетяпти. Бунинг устига газнинг босими ҳам паст», — дейди Қўқон шаҳридаги заправкалардан бирида навбатда турган ҳайдовчи Икромжон Абдуллаев.

    Чекловлар сабаб соат 14:00 да фаолиятини тўхтатган Қўқон шаҳридаги заправка.

    Чекловлар сабаб соат 14:00 да фаолиятини тўхтатган Қўқон шаҳридаги заправка.
    Фото: «Дарё»

    Кўпчилик ҳайдовчилар соатлаб навбат кутиб, машинасига газ тўлдира олмай, тонггача заправкада қолиб кетишга мажбур бўлмоқда.

    «Иш юзасидан Бағдод туманидан Фарғона шаҳрига келгандим. Соат 11:00 ларда машинамга газ тўлдириш учун навбатга турдим. Навбатим келишига оз қолганди, соат 14:00 га яқин заправка ёпилди. Энди эртага эрталаб соат 06:00 дан газ қуйишни бошлайди. Машинамда газ тугаган, аксига олиб, бензин ҳам йўқ, ноилож, тонггача кутаман. Бугун шу ерда, машина ичида қолишга мажбурман. Менга ўхшаган ҳайдовчилар кўп бу ерда», — дейди Сарвар Муҳиддинов.

    Фарғона шаҳрида жойлашган заправкада тунни ўтказаётган ҳайдовчилар.

    Фарғона шаҳрида жойлашган заправкада тунни ўтказаётган ҳайдовчилар.
    Фото: «Дарё»

    Фарғона шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида кеч соат 19:00 да ҳам ўнлаб автомашиналар навбатда турганига гувоҳ бўлдик. Ҳайдовчиларнинг айтишича, газ-заправкалар тонг соат 06:00 да иш бошлайди. Шундай бўлса-да, кўпчилик ҳайдовчилар машиналарини бир кун олдин навбатга қўйишга ҳаракат қилади. Мақсад — қаторнинг бошроғидан жой эгаллаш ва эртароқ газ тўлдириб олиш.

    Марғилон шаҳридаги заправкада юзага келган навбат.

    Марғилон шаҳридаги заправкада юзага келган навбат.
    Фото: «Дарё»

    «Damas автомашинам бор. Йўловчи ташиш билан шуғулланаман. Илгари машинамга бир кунда икки марта газ тўлдириб, шунга яраша ишлаб, даромад қилардим. Газ заправкалар ҳам бемалол эди. Қиш кириши билан муаммолар бошланди. Соат бир-иккидан кейин бирорта заправка ишламайди. Ҳаммаси ёпилади. Агар заправкага эрталаб олти-еттиларда келсангиз, тушликкача вақтингиз навбат кутиш билан ўтиб кетади. Шунинг учун бир кун олдин кечки пайт заправкага келиб, навбатга тураман. Кечаси билан шу ерда қоламан, тонгда заправка очилиши билан газ тўлдириб, тирикчиликка чиқиб кетаман. Ҳар куни шу аҳвол», — дейди Фурқатжон Саъдуллаев.

    Айрим шохобчаларнинг назоратчилари томонидан асосий навбат қаторидан ташқари «премиум-навбат» ҳам ташкил этилган. Узоқ кутишни истамаган ҳайдовчи қўшимча 5-10 минг сўм тўлайди ва узоқ навбатларсиз, икки баробар тезроқ вақт ичида газ тўлдириб олади.

    Ўзбекистон туманидаги заправкада юзага келган навбат.

    Ўзбекистон туманидаги заправкада юзага келган навбат.
    Фото: «Дарё»

    «Назоратчиларга беш минг сўм бердим. Заправканинг чиқиш дарвозасидан ичкарига кириб, бир соатга қолмай газ тўлдириб чиқдим. Тўғри, бу томонда ҳам навбат бор, лекин ишингиз тезроқ битади. Уч-тўрт соатлаб навбатда турмайсиз», — дейди ушбу «имконият»дан фойдаланган ҳайдовчилардан бири.

    Ўзбекистон туманидаги заправкада юзага келган навбат.

    Ўзбекистон туманидаги заправкада юзага келган навбат.
    Фото: «Дарё»

    Фарғона шаҳридаги метан заправкалардан бири чекловларга қарамасдан тунги вақтларда ҳам фаолиятини давом эттирмоқда. «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, бу ерда шахсий автомашиналарга эмас, фақат йўловчи ташувчи автобусларга ва «Тоза ҳудуд»га қарашли махсус транспорт воситаларига газ тўлдирилмоқда.

    Фарғона шаҳрида жойлашган тунги вақтларда ҳам автобуслар ва махсус транспорт воситаларига газ тўлдираётган заправка.

    Фарғона шаҳрида жойлашган тунги вақтларда ҳам автобуслар ва махсус транспорт воситаларига газ тўлдираётган заправка.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» манбасининг таъкидлашича, кун давомида шаҳарда жамоат транспорти ва ободонлаштириш корхоналарининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида шундай йўл тутилмоқда.

    Чекловлар сабаб соат 14:00 да фаолиятини тўхтатган Бешариқ туманидаги заправка.

    Чекловлар сабаб соат 14:00 да фаолиятини тўхтатган Бешариқ туманидаги заправка.
    Фото: «Дарё»

    Ҳозирга келиб ҳаво ҳарорати анча кўтарилган, водийда баҳор ҳавоси ҳукмрон. Лекин автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари олдида турнақатор навбатлар юзага келиши давом этмоқда. Ҳайдовчилар ва йўловчилар соатлаб вақтини йўқотяпти, бу ҳолат йўлкиралар ошишига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Метан заправкалардаги адоқсиз навбатлар каби бу муаммоларнинг ҳам охири кўринмаяпти.

    21.02.2022, 16:08   Изоҳ (0)   85808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сардор Умурзоқов Теҳронда Эрон президенти билан учрашди. Томонлар икки давлат ҳудуди орқали товарлар транзитини ошириш бўйича келишувга эришган

    21.02.2022, 15:08

    Нишон тумани прокурори салкам бир ой аввал ишдан олингани маълум бўлди. У жамоатчиликка суднинг қонуний қарорига қарши чиқиши билан танилганди

    21.02.2022, 14:27

    Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    21.02.2022, 13:58

    ЎзМУда ўнлаб нодир қўлёзмалар йўқолгани тасдиқланиб, университет мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

    21.02.2022, 13:32

    Жиззахда тадбиркорга 200 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериш учун 600 доллар сўраган давлат солиқ катта инспектори ушланди

    21.02.2022, 13:12

    Самарқандда маҳкум ИИБ Пробация нозирига пора беришга уринди (видео)

    21.02.2022, 12:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.