Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Республика ҳудудларидаги айрим газеталарнинг 2021 йил учун молиявий ҳисоботи маълум бўлди. 

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, Навоий вилоятининг «Кармана овози» газетаси йилни 15 млн 378 минг зарар билан якунлаган. Худди шу вилоятнинг «Навбаҳор» газетаси 14 млн 36 минг сўм зарар кўрган. 

Навоий шаҳрида жойлашган «Дўстлик байроғи» газетаси эса 2021 йилни 2 млн 402 минг фойда билан якунлаган. 

«Учқудуқ» ва «Нурнома» газеталарининг йиллик фойдаси мос равишда 8 млн 185 минг ва 800 минг сўмни ташкил қилган.

Сурхондарё вилоятида жойлашган «Жарқўрғон» газетаси 7 минг сўм фойда кўрган. 

Бухоро вилоятига қарашли «Ғиждувон» газетаси 70 минг сўм фойда қилган. Худди шу ҳудуддаги «Когон ҳаёти» газетаси 3 минг сўм фойда кўрган бўлса, «Ромитоннома» газетаси 2021 йилни 1 млн 72 минг сўм фойда билан якунлади. 

Андижон вилоятига қарашли «Бўстон» газетаси 760 минг 700 сўм зарар билан йилни якунлади.

Қашқадарё вилоятига қарашли «Қашқадарё спорти» газетаси 2021 йилда 1 млн 265 минг сўм фойда кўрди.

Юқорида келтирилган барча газеталар 100 фоиз давлатга тегишли.

Аввалроқ «Бунёдкор» футбол клуби 2021 йилда 37 млрд сўм зарар кўргани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Андижонда 127 минг нафар ишсиз фуқаро мавжуд. Ҳар йили яна 50 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади” — президент 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 февралдан метан заправкалар фаолияти тикланади
Маҳаллий
Жиззах, Самарқанд, Фарғонада электр тармоғига ноқонуний уланиб, қарийб 250 млн сўм зарар етказган тадбиркорлар ушланди