«Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қарорга мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш «Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тизими» электрон портали орқали амалга оширилади. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида низомга киритилган ўзгартиришга кўра:
- давлат органлари ва ташкилотлари – амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотларни порталга киритади;
- портал томонидан маълумотлар автоматик таҳлил қилинади ҳамда белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.
- Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, ташкилотлар масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўради, баҳолаш натижаларини ОАВда ёритиб боради.
Изоҳ (0)