Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясига тегишли «Ёшлар» телеканали 2021 йилда 84,9 млн сўм фойда кўрди. Бу ҳақда телеканал молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.
«Ёшлар» 2020 йилда 49,8 млн сўм фойда кўрган эди. 2019 йилда эса телеканал 27 млн сўм зарар кўрган. 2021 йилда телеканал соф тушими 7 млрд сўмга яқин бўлган. Харажатлар — 20,7 млрд сўм, даромад — 20,9 млрд сўм.
2006 йилда ташкил қилинган «Ёшлар» АЖ 50 фоиз Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига, 50 фоиз Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли.
Аввалроқ «Бунёдкор» футбол клуби 2021 йилда 37 млрд сўм зарар кўргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)