• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «1hls.uz» платформаси орқали ҳар ҳафта ютуқли ўйинлар ўтказиш йўлга қўйилиши мумкин

    Туризм ва спорт вазирлиги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси орқали ютуқли ўйинлар ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қарор лойиҳасига кўра, аҳоли ўртасида «Соғлом турмуш тарзи» платформаси орқали ҳар ҳафта якуни бўйича платформа фойдаланувчилари ўртасида қуйидаги тоифалардаги совринларни назарда тутувчи ютуқли ўйинлар ўтказиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланиши мумкин:

    • 1-тоифа — платформа фойдаланувчилари ўртасида велосипед (миқдори 1000 донагача) мукофоти билан тақдирлаш;
    • 2-тоифа — платформа фойдаланувчилари ўртасида 100 млн сўм (миқдори 1 дона) пул мукофоти билан тақдирлаш.
    Ҳужжатга мувофиқ, 2022 йилнинг 1—15 январигача (15 январни ҳам қўшган ҳолда) платформа орқали ҳисобланган тўловлар Туризм ва спорт вазирлигининг давлат бюджети параметрларида мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

    Платформа фаолиятини ташкил этиш ва унинг доирасида ютуқли ўйинларни ўтказиш мақсадида шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:

    • Туризм ва спорт вазирлиги – платформани аҳоли орасида янада оммалаштириш, ютуқли ўйинлар ўтказилиши, ғолибларни аниқланиши ва совриндорларга тақдим этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш, шунингдек, ўтказилган ўйинлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва ошкоралигини таъминланишига;
    • Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» ДУК – платформа доирасида ютуқли ўйинлар ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ютуқли ўйин ғолибларига қимматбаҳо совринлар харид қилиш ҳамда совриндорларга тақдим қилишга;
    • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – платформани доимий техник қўллаб-қувватлаш, сақлаш ва уни техник такомиллаштириб бориш, ютуқли ўйин ғолибларини аниқлаш мақсадида тасодифий сонлар генератори-электрон дастурни ишлаб чиқиш ҳамда Call-марказ фаолиятини ташкил қилишга;
    • «Киберхавфсизлик маркази» ДУК – платформанинг техник ва дастурий воситаларини ахборот хавфсизлиги талабларига мослиги юзасидан сертификация ишларини ҳамда техник топшириқ ва ахборот тизимини экспертизадан ўтказишни ўрнатилган тартибда амалга ошириб боришга;
    • Соғликни сақлаш вазирлиги – платформада фойдаланувчилар учун тақдим этилаётган таомлар килокалорияси тўғрисидаги маълумотлар, ўйин ғолиблари ҳақиқатда кўрсатилган масофани антропометрик кўрсаткичларига мос келиши ва унинг саломатлигига ижобий таъсири тўғрисида хулосалар ҳамда платформада аҳолини доимий пиёда юриш натижасида уларнинг саломатлигига ижобий таъсирлари тўғрисида таҳлилий маълумотларни оммага тақдим қилиб боришга масъул ҳисобланади.
    Белгиланишича, платформа 2022 йил 15 мартдан тест режимда ишлайди ҳамда 2022 йил 4 апрелдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади ва ҳар ҳафта якуни бўйича ютуқли ўйинлар ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Миллий PR-марказ» ДУКнинг ижтимоий рекламали ва бошқа ахборотни бепул трансляция қилиниши ҳамда кенг ёритилишини, шунингдек, ютуқли ўйин фаолияти билан боғлиқ лавҳалар учун трансляция қилиш 50 фоизгача миқдорида имтиёз бериш тавсия этилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 30 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

    Унга мувофиқ, аҳоли орасида кунлик юриш ва югуришни оммалаштириш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи» — «1hls.uz» платформаси яратилиши ва 2021 йилнинг 1 март санасидан бошлаб ишга туширилиши белгиланган. Бироқ платформа 2021 йилнинг июнь ойида тест режимида амалиётга татбиқ этилган. 2022 йил 16 январдан бошлаб эса 3 минг сўм пул маблағ бериш тизими тўхтатилди. Таъкидланишича, мутахассислар ва жамоатчилик таклифларига асосан, аҳолини янада кўпроқ кунлик юриш ва югуришга жалб қилиш мақсадида рағбатлантириш тизимини ўзгартириш, 3 минг сўм ўрнига каттароқ совринлар қўйиш мақсадга мувофиқ, деган хулосага келинган. Шунга кўра, «1hls.uz» платформаси орқали қатор ўзгаришлар амалга оширилади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2022 йилда «1hls» платформаси учун 100 млрд сўм ажратилади

    18.02.2022, 13:56   Изоҳ (0)   18247
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари баҳорий об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    18.02.2022, 13:10

    Наманганда 1-синф ўқувчиларини уйга вазифа қилмагани учун изза қилган синф раҳбари ишдан олинди

    18.02.2022, 12:55

    Тошкентдаги барча чорраҳага махсус автоматлаштирилган фото ва видеокамералар ўрнатилади

    18.02.2022, 12:28

    Бухорода вилоят ҳокими раҳбарлик қилаётган биринчи сектор ҳудудида жиноятлар сони кескин ошгани маълум қилинди

    18.02.2022, 12:20

    Самарқандда 16,3 минг долларга «Ремдесивир» дорисини ноқонуний сотишга уринган шахс ушланди

    18.02.2022, 11:51

    Мирзо Улуғбек тумани айрим ҳудудлари табиий газ ва ичимлик суви таъминотидан вақтинча узилади

    18.02.2022, 11:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.